Россиянинг Красноярск ўлкасида “Қовун сайли” бўлиб ўтди

© Информационное агентство ДунёВ Красноярске впервые прошел узбекский праздник "Ковун сайли"
В Красноярске впервые прошел узбекский праздник Ковун сайли - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2026
Oбуна бўлиш
Красноярскда илк бор “Қовун сайли” ўтказилди. Унда ўзбекистонликлар, Марказий Осиё вакиллари ва маҳаллий жамоатчилик иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. збекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Красноярск ўлкасида илк бор ўзбек халқининг анъанавий байрамларидан бири — “Қовун сайли” ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Тадбир Красноярск аҳолиси ва меҳмонлари, ушбу ўлкадаги турли корхоналарда меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар, шунингдек, Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари вакилларини бир жойга жамлади.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров ўз табрик сўзида мазкур байрам ўзбек халқининг меҳнатсеварлиги, меҳмондўстлиги, бағрикенглиги ва инсонпарварлигини акс эттиришини таъкидлади.
Унинг қайд этишича, Россия шаҳарлари орасида “Қовун сайли”нинг айнан Красноярскда ўтказилиши хориждаги ватандошларнинг бирдамлиги ва ўз миллий қадриятларига садоқатини кўрсатади.
Красноярск давлат ва жамоат доиралари вакиллари ҳам сўзга чиқиб, Ўзбекистон маданияти ва санъатининг ўзига хослигини таъкидлади. Улар ўлкадаги ўзбек диаспорасига миллий маданият, тарих, анъана ва урф-одатларни сақлаб қолишда кўмаклашишга тайёр эканликларини билдирди.
Байрам дастурида Фарғона шаҳридаги “Фантазия” рақс театрининг чиқишлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Жамоа ўзбек миллий рақс санъатининг нафосати ва ранг-баранглигини намойиш этди.
Шунингдек, миллий куй-қўшиқлар ижрочилари, доира ва танбур каби миллий чолғу асбобларини маҳорат билан чалган созандалар — Улуғбек Ҳошимов ва Низомжон Ваҳобовнинг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Тадбирнинг давоми сифатида Красноярск ўлкаси Халқлар дўстлиги уйида гала-концерт ҳам бўлиб ўтди.
В Хиве завершился праздник дыни - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.08.2025
Хивада "Қовун сайли" якунланди. Ғолиблар қандай тақдирланди - фото
Янгиликлар лентаси
0