https://sputniknews.uz/20260708/belarus-uzbekistan-madaniyat-kunlar-58908975.html
Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда
Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Беларусда “Ўзбекистон маданияти кунлари” ўтказилмоқда. Дастур доирасида маданият вазирлари учрашуви, “Ўзбек киноси кунлари”, концерт дастури ва “Янги Ўзбекистон” фото кўргазмаси ташкил этилмоқда.
2026-07-08T17:59+0500
2026-07-08T17:59+0500
2026-07-09T11:47+0500
маданият
озодбек назарбеков
маданият вазирлиги
ўзбек кино
концерт
минск
беларусь
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/08/58908503_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ab580716676201f02e6fb002a4ecaea0.jpg
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 7–8 июль кунлари Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, санъат ва маданият соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.Дастур доирасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Беларусь маданият вазири Марат Марков билан учрашди. Томонлар маданият, кино, театр, музей, кутубхона, маданий таълим, креатив индустрия ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Минскдаги Беларусь IT парки ҳамда А. Глебов номидаги Минск давлат амалий санъат коллежи фаолияти билан танишди.Учрашувларда маданий меросни сақлаш, музей ва кутубхоналарни ривожлантириш, соҳага сунъий интеллект ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.Шунингдек, Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида Ўзбек киноси кунлари очилди. Дастур доирасида ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.Маданият кунлари доирасида 8 июль куни Минскдаги “Республика” саройида ўзбек санъат усталари иштирокида концерт дастури ҳамда “Янги Ўзбекистон” фото кўргазмаси бўлиб ўтади.
https://sputniknews.uz/20260503/tashkent-rus-uy-kvest-57294504.html
минск
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/08/58908503_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_bcd1de9e353106c654a715c61bc2b5b8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, озодбек назарбеков, маданият вазирлиги, ўзбек кино, концерт, минск, беларусь, ўзбекистон
маданият, озодбек назарбеков, маданият вазирлиги, ўзбек кино, концерт, минск, беларусь, ўзбекистон
Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда
17:59 08.07.2026 (янгиланди: 11:47 09.07.2026) Дастурдан кино намойишлари, концерт ва фото кўргазма ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 7–8 июль кунлари Беларусда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, санъат ва маданият соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қаратилган.
Дастур доирасида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Беларусь маданият вазири Марат Марков билан учрашди. Томонлар маданият, кино, театр, музей, кутубхона, маданий таълим, креатив индустрия ва рақамлаштириш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Минскдаги Беларусь IT парки ҳамда А. Глебов номидаги Минск давлат амалий санъат коллежи фаолияти билан танишди.
Учрашувларда маданий меросни сақлаш, музей ва кутубхоналарни ривожлантириш, соҳага сунъий интеллект ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, Минск шаҳридаги “Победа” кинотеатрида Ўзбек киноси кунлари очилди. Дастур доирасида ўзбек фильмлари беларус томошабинларига намойиш этилмоқда.
Маданият кунлари доирасида 8 июль куни Минскдаги “Республика” саройида ўзбек санъат усталари иштирокида концерт дастури ҳамда “Янги Ўзбекистон” фото кўргазмаси бўлиб ўтади.