https://sputniknews.uz/20260707/shavkat-mirziyoev-belarus-58888676.html
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусда бўлади
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусда бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади. Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
2026-07-07T20:01+0500
2026-07-07T20:01+0500
2026-07-07T20:03+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
беларусь
ўзбекистон
ташриф
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/08/42406650_0:34:1280:754_1920x0_80_0_0_1e83138eb729b34d716c88f616148d51.jpg
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.Қайд этилишича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперацияни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.Маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.Саммит якунида устувор йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.Ташриф арафасида Минск шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари делегациялари ва ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ҳам бўлиб ўтади.Шавкат Мирзиёев 2025 йил июнь ойида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Беларусда бўлган эди.
https://sputniknews.uz/20260707/uzbekistan-belarus-oziq-ovqat-savdo-reja-58882600.html
беларусь
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/08/42406650_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_d5fd396c77140a96a765649a2cfcfec4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, беларусь, ўзбекистон, ташриф
сиёсат, шавкат мирзиёев, беларусь, ўзбекистон, ташриф
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Беларусда бўлади
20:01 07.07.2026 (янгиланди: 20:03 07.07.2026) Минскда олий даражадаги музокаралар, ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 июль кунлари расмий ташриф билан Беларусда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди. Ташриф дастурига мувофиқ, Минск шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Ўзбекистон – Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Қайд этилишича, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, фармацевтика, енгил саноат, озиқ-овқат ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида кооперацияни ривожлантириш масалалари диққат марказида бўлади.
Маданий-гуманитар алмашинув дастурларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
Саммит якунида устувор йўналишларга доир икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини қабул қилиш режалаштирилган.
Ташриф арафасида Минск шаҳрида икки мамлакат ҳудудлари делегациялари ва ишбилармон доиралари иштирокида учинчи Ҳудудлараро форум ҳам бўлиб ўтади.
Шавкат Мирзиёев 2025 йил июнь ойида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Беларусда
бўлган эди.