Трамп қўнғироғи ёрдам бермади: ЖЧ-2026 да Бельгия АҚШни, Испания Португалияни мағлуб этди

© REUTERS / JEROME MIRONЧемпионат мира по футболу Испания - Португалия, США -Бельгия
Чемпионат мира по футболу Испания - Португалия, США -Бельгия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Oбуна бўлиш
ЖЧ-2026 1/8 финалида Бельгия АҚШни 4:1 ҳисобида мағлуб этди, Испания эса Португалиядан 1:0 ҳисобида устун келди. Шу тариқа Бельгия ва Испания чорак финалга йўл олди.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Испания терма жамоаси Португалияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди.
Далласда ўтган Португалия — Испания баҳси узоқ вақт голсиз давом этди. Учрашув тақдирини ўйинга захирадан қўшилган Микель Мерино ҳал қилди — у 90+1-дақиқада гол уриб, Испанияга ғалаба келтирди. Шу тариқа Португалия мундиалдаги иштирокини якунлади.
© REUTERS / JEROME MIRONЧемпионат мира по футболу Испания - Португалия, США -Бельгия
Чемпионат мира по футболу Испания - Португалия, США -Бельгия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Чемпионат мира по футболу Испания - Португалия, США -Бельгия
Куннинг яна бир 1/8 финал баҳсида АҚШ ва Бельгия терма жамоалари майдонга тушди. Айни вақтда Бельгия 3:1 ҳисобида олдинда бормоқда. Бельгияликлар сафида Шарль де Кетеларе 9 ва 33-дақиқаларда дубль қайд этди, Ханс Ванакен эса 57-дақиқада учинчи голни урди. АҚШнинг ягона голига 31-дақиқада Малик Тиллман муаллифлик қилди.
© REUTERS / BLAKE DAHLINЧемпионат мира по футболу Испания - Португалия, США -Бельгия
Чемпионат мира по футболу Испания - Португалия, США -Бельгия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Чемпионат мира по футболу Испания - Португалия, США -Бельгия
Мазкур ўйин атрофидаги асосий воқеалардан бири АҚШ ҳужумчиси Фоларин Балоган билан боғлиқ бўлди. У аввалги баҳсда қизил карточка олгани учун дисквалификация қилиниши керак эди, бироқ FIFA кейинчалик жазони тўхтатиб, футболчига Бельгияга қарши майдонга тушишга рухсат берди. Бу қарор Дональд Трампнинг FIFA президенти Жанни Инфантино билан мулоқоти ортидан қабул қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
Шу тариқа, чорак финалда Бельгия ва Испания ўзаро куч синашади.
Чемпионат мира по футбол 2026. Норвегия Бразилия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2026
ЖЧ-2026: Норвегия Бразилияни сенсацион тарзда мағлуб этди, Мексика ҳам юришини тўхтатди
Янгиликлар лентаси
0