AzerGold Ўзбекистонда олтин конларини ўрганиш учун қўшма корхона тузмоқчи

© SputnikФлаги Узбекистана и Азербайджана
Флаги Узбекистана и Азербайджана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
Oбуна бўлиш
Озарбайжоннинг давлат компанияси Ўзбекистонда ер қаърини геологик ўрганиш бўйича янги босқичдаги ҳамкорликка тайёрланмоқда.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Озарбайжоннинг "AzerGold" давлат компанияси Ўзбекистонда ер қаърини геологик ўрганиш лойиҳаларини амалга ошириш учун уч томонлама қўшма корхона ташкил этиш бўйича ҳужжат имзолашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда Озарбайжон давлат ахборот агентлиги — AZERTAC хабар берди.
Лойиҳа иштирокчилари "AzerGold", Озарбайжон-Ўзбекистон инвестиция компанияси ва “Ўзбекгеологияқидирув” бўлиши кутилмоқда.

"AzerGold" бошқаруви раиси Закир Ибрагимовнинг маълум қилишича, дастлабки босқичда томонлар мавжуд геологик маълумотларни таҳлил қилади ҳамда конларни ўзлаштириш истиқболларини баҳолайди. Шундан сўнг ҳамкорликдаги кейинги ишлар йўналишлари белгилаб олинади.

Ушбу ташаббус "AzerGold" ва Ўзбекистон Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ўртасида Ўзбекистондаги олтин конини биргаликда ўзлаштириш бўйича аввал имзоланган келишувнинг давоми ҳисобланади.
Июнь ойида Тошкентда Ўзбекистон ва Озарбайжон бош вазирлари иштирокида икки давлат ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланган эди. Улар орасида "AzerGold" иштирокида Ўзбекистонда олтин конини биргаликда ўзлаштириш бўйича келишув ҳам бор.
Ибрагимовга кўра, хорижий бозорларга чиқиш "AzerGold" учун стратегик устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. Компания Марказий Осиё ва Африка мамлакатларини янги тоғ-кон лойиҳаларини амалга ошириш учун истиқболли минтақалар сифатида кўрмоқда.
Страны мира. Норвегия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Ўзбекистон нефть маҳсулоти Қора денгиз портларига етказила бошланди
Янгиликлар лентаси
0