https://sputniknews.uz/20260706/uzbekistsn-marixuana-geroin-kannabis-holatlar-58846421.html
Ўзбекистонда марихуана, героин ва каннабис билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди
Ўзбекистонда марихуана, героин ва каннабис билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди
Sputnik Ўзбекистон
ДХХ ва ИИВ ходимлари республика бўйлаб гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказди. Бир қатор ҳудудларда марихуана, героин ва каннабис ўсимликлари аниқланди.
2026-07-06T09:57+0500
2026-07-06T09:57+0500
2026-07-06T10:09+0500
жиноят
гиёҳванд моддаларга қарши
давлат хавфсизлик хизмати (дхх)
иив
жамият
ўзбекистон
наркотик
гиёҳванд моддалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58846243_115:0:1167:592_1920x0_80_0_0_c6d3f803c142b93b373e3dc7478b40f3.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида республика бўйлаб гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.Тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, ташиш ва таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.Хусусан, Наманган вилоятининг Норин туманида яшовчи 1961 йилда туғилган фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, у келгусида сотиш мақсадида 1 кг 595 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётгани маълум бўлди. Мазкур модда процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.Шу вилоятнинг Чортоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1973 йилда туғилган шахс ўзига тегишли қўшимча томорқада 839 туп каннабис ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланди.Самарқанд вилоятидаги ҳолатда Ургут туманида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс Тойлоқ тумани ҳудудида автомашинада ҳаракатланаётган вақтида тўхтатиб текширилди. Текширув давомида ундан 20 грамм героин моддаси ашёвий далил сифатида олинди.Бундан ташқари, Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган 1962 йилда туғилган шахс 36 туп каннабис ўсимлигини етиштираётгани фош этилди.Шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ҳам қайд этилди. Бу ерда 1973 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ўз ҳовлисида иссиқхона ташкил этиб, унда 22 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётгани маълум бўлди.Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида эса 1965 йилда туғилган шахс ўз томорқасида 10 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келгани аниқланди.Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
https://sputniknews.uz/20260701/qashqadaryo-kannabis-shaxs-qolga-olinish-58738288.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58846243_246:0:1035:592_1920x0_80_0_0_d3cf5ee9d2ea489139bcd4e856ff1835.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жиноят, гиёҳванд моддаларга қарши, давлат хавфсизлик хизмати (дхх), иив, жамият, ўзбекистон, наркотик, гиёҳванд моддалар
жиноят, гиёҳванд моддаларга қарши, давлат хавфсизлик хизмати (дхх), иив, жамият, ўзбекистон, наркотик, гиёҳванд моддалар
Ўзбекистонда марихуана, героин ва каннабис билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди
09:57 06.07.2026 (янгиланди: 10:09 06.07.2026) Қатор ҳудудларда фуқаролар каннабис ўсимлигини етиштираётганини аниқланди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари доирасида республика бўйлаб гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати
хабар берди.
Тадбирлар давомида гиёҳвандлик воситаларини сақлаш, ташиш ва таркибида гиёҳванд модда бўлган ўсимликларни етиштириш билан боғлиқ бир нечта ҳолат аниқланди.
Хусусан, Наманган вилоятининг Норин туманида яшовчи 1961 йилда туғилган фуқаронинг хонадони кўздан кечирилганда, у келгусида сотиш мақсадида 1 кг 595 грамм “марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётгани маълум бўлди. Мазкур модда процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шу вилоятнинг Чортоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса 1973 йилда туғилган шахс ўзига тегишли қўшимча томорқада 839 туп каннабис ўсимлигини экиб, парваришлаб келаётгани аниқланди.
Самарқанд вилоятидаги ҳолатда Ургут туманида яшовчи 1995 йилда туғилган шахс Тойлоқ тумани ҳудудида автомашинада ҳаракатланаётган вақтида тўхтатиб текширилди. Текширув давомида ундан 20 грамм героин моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Бундан ташқари, Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган 1962 йилда туғилган шахс 36 туп каннабис ўсимлигини етиштираётгани фош этилди.
Шунга ўхшаш ҳолат Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ҳам қайд этилди. Бу ерда 1973 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ўз ҳовлисида иссиқхона ташкил этиб, унда 22 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келаётгани маълум бўлди.
Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида эса 1965 йилда туғилган шахс ўз томорқасида 10 туп каннабис ўсимлигини парваришлаб келгани аниқланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.