https://sputniknews.uz/20260701/qashqadaryo-kannabis-shaxs-qolga-olinish-58738288.html
Қашқадарёда ҳовлисидаги иссиқхонада 201 кг каннабис етиштирган шахс қўлга олинди
Қашқадарёда ҳовлисидаги иссиқхонада 201 кг каннабис етиштирган шахс қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарё вилоятида ҳовлидаги иссиқхонадан 201 кг каннабис топилди. ДХХ маълумотига кўра, яна бир ҳолатда Тошкентда қўшни давлатдан контрабанда қилинган қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинган.
2026-07-01T17:54+0500
2026-07-01T17:54+0500
2026-07-01T17:54+0500
гиёҳванд моддаларга қарши
гиёҳванд моддалар
наркотик моддалар
жамият
жиноят
қашқадарё вилояти
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/01/58738059_49:0:1233:666_1920x0_80_0_0_091ecb14aaf950e85648875166df4a8d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятида ҳовлисидаги иссиқхонада 201 кг каннабис етиштирган шахс аниқланди. Яна бир ҳолатда Тошкентда қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинди.Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, “Қорадори – 2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.Тадбир давомида Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган, фуқаро ўз хонадони ҳовлисидаги 5,3 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилгани аниқланган.Бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро пойтахтнинг Юнусобод туманида ҳаракатланаётган вақтида ДХХ ва божхона идоралари ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган.Текширув давомида унинг қўлидаги целлофан пакет ичида 1 кг 994 гр гашиш моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.ДХХ маълумотига кўра, ушбу шахс қўшни давлатдан контрабанда қилинган гиёҳвандлик моддасини Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.
https://sputniknews.uz/20251215/uzbekistan-taqiqlangan-ekin-sudlanish-54173637.html
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/01/58738059_197:0:1085:666_1920x0_80_0_0_e926fab02e31957262243e4408caacce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
гиёҳванд моддаларга қарши, гиёҳванд моддалар, наркотик моддалар, жамият, жиноят, қашқадарё вилояти
гиёҳванд моддаларга қарши, гиёҳванд моддалар, наркотик моддалар, жамият, жиноят, қашқадарё вилояти
Қашқадарёда ҳовлисидаги иссиқхонада 201 кг каннабис етиштирган шахс қўлга олинди
Қашқадарёда ҳовлидаги иссиқхонадан 201 кг каннабис топилди. Тошкентда эса қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятида ҳовлисидаги иссиқхонада 201 кг каннабис етиштирган шахс аниқланди. Яна бир ҳолатда Тошкентда қарийб 2 кг гашиш мусодара қилинди.
Давлат хавфсизлик хизмати
маълумотига кўра, “Қорадори – 2026” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлари доирасида ДХХнинг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган, фуқаро ўз хонадони ҳовлисидаги 5,3 сотих ер майдонида иссиқхона ташкил қилгани аниқланган.
Иссиқхона кўздан кечирилганда у ерда келгусида сотиш мақсадида 714 туп каннабис ўсимлиги экилиб, парваришлаб келинаётгани маълум бўлган. Экспертиза хулосасига кўра, ўсимликларнинг соф оғирлиги 201 килограммни ташкил этган.
Бошқа ҳолатда эса Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи, 1966 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро пойтахтнинг Юнусобод туманида ҳаракатланаётган вақтида ДХХ ва божхона идоралари ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган.
Текширув давомида унинг қўлидаги целлофан пакет ичида 1 кг 994 гр гашиш моддаси борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
ДХХ маълумотига кўра, ушбу шахс қўшни давлатдан контрабанда қилинган гиёҳвандлик моддасини Тошкент шаҳрида сотишни режалаштирган.