https://sputniknews.uz/20260706/uzbekistan-jordan-iqtisod-muhokama-58854853.html
Ўзбекистон ва Иордания иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Иордания иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Ўзбекистон ва Иордания ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди. Томонлар савдо, инвестиция, транспорт, туризм, таълим ва халқаро майдондаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
2026-07-06T13:51+0500
2026-07-06T13:51+0500
2026-07-06T13:51+0500
ўзбекистон тив
бахтиёр саидов
иқтисод
савдо
инвестиция
туризм
иордания
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58854487_0:211:2560:1651_1920x0_80_0_0_ed947e432107afde9d73f4adc5b97b7b.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Иордания бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.Музокараларда ўтган йили Самарқандда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон–Иордания кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.Томонлар олий ва юқори даражадаги бўлажак ташрифлар ҳамда қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқди. Алоҳида эътибор Амман–Тошкент тўғридан-тўғри авиақатновининг йўлга қўйилиши ва Ўзбекистон–Иордания Ишбилармонлар кенгаши фаолиятига қаратилди. Ушбу механизмлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни фаоллаштириши кутилмоқда.Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди. БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама платформалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш масаласи муҳокама қилинди.Ўзбекистон томони Иорданияни Яқин Шарқдаги муҳим ҳамкорлардан бири сифатида кўришини қайд этди.Эслатамиз, 1 июлдан "Royal Jordanian Airlines" Тошкент ва Амман ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтасига икки марта - чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.
https://sputniknews.uz/20250826/uzbekistan-jordan-ortasi-hujjatlar-imzolanish-royxat-51525556.html
иордания
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58854487_0:0:2276:1707_1920x0_80_0_0_17f3bd5798b6f0c18836b7edb2b28669.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тив, бахтиёр саидов, иқтисод, савдо, инвестиция, туризм, иордания
ўзбекистон тив, бахтиёр саидов, иқтисод, савдо, инвестиция, туризм, иордания
Ўзбекистон ва Иордания иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Иордания сиёсий мулоқот, савдо, транспорт, туризм ва таълим соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Иордания бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар ва муҳожирлар масалалари бўйича вазири Айман Сафади ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Саидов ўзининг Telegram каналида
маълум қилди.
Музокараларда ўтган йили Самарқандда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон–Иордания кенг қамровли шериклик муносабатларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар олий ва юқори даражадаги бўлажак ташрифлар ҳамда қўшма тадбирлар жадвалини кўриб чиқди.
Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт-логистика, туризм, қишлоқ хўжалиги, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий қадамлар белгиланди.
Алоҳида эътибор Амман–Тошкент тўғридан-тўғри авиақатновининг йўлга қўйилиши ва Ўзбекистон–Иордания Ишбилармонлар кенгаши фаолиятига қаратилди. Ушбу механизмлар икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни фаоллаштириши кутилмоқда.
Томонлар халқаро ва минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди. БМТ, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама платформалар доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш масаласи муҳокама қилинди.
Ўзбекистон томони Иорданияни Яқин Шарқдаги муҳим ҳамкорлардан бири сифатида кўришини қайд этди.
Эслатамиз, 1 июлдан "Royal Jordanian Airlines" Тошкент ва Амман ўртасида мунтазам тўғридан-тўғри авиақатновларни
йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтасига икки марта - чоршанба ва якшанба кунлари амалга оширилади.