Уй-жой нархлари ошмоқда: эскроу тизими олдидан битимлар қарийб 50 фоизга кўпайди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишЖилой дом для переселения по программе реновации в Москве
Жилой дом для переселения по программе реновации в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2026
Oбуна бўлиш
2026 йилнинг I чорагида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони қарийб 50 фоизга ошди, уй-жой нархлари эса қимматлашишда давом этди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк олди-сотди жараёнлари учун эскроу тизими жорий этилиши олдидан уй-жой бозорида фаоллик кескин ошди. Бу ҳақда Марказий банкнинг 2026 йил I чораги учун эълон қилинган “Кўчмас мулк бозори таҳлили”да қайд этилди.
Таҳлилга кўра, январь-март ойларида кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони 110,1 мингтани ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,4 фоизга кўп.
Марказий банк бозордаги фаолликни ипотека кредитлари ҳажмининг ошиши, аҳоли реал даромадларининг ўсиши, шунингдек, қурилиш ва инвестиция фаоллигининг юқори даражада сақланаётгани билан изоҳлади.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш Тошкент шаҳри, Сирдарё, Андижон ва Навоий вилоятларида кузатилди. Хусусан, кўчмас мулк бозоридаги фаоллик Тошкент шаҳрида 64 фоизга, Сирдарё вилоятида 67 фоизга, Андижонда 56 фоизга, Навоийда эса 52 фоизга ошган.
Ипотека бозори ҳам ўсишни қўллаб-қувватлаган асосий омиллардан бири бўлди. I чоракда ажратилган ипотека кредитлари ҳажми 5,7 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29 фоизга кўпайди. Аҳоли реал даромадлари эса 7,8 фоизга ошган.
Таклиф томонида ҳам ўсиш кузатилган. I чорак якунига кўра, фойдаланишга топширилган уй-жойларнинг умумий майдони 3,3 миллион квадрат метрни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 фоизга кўп. Ўсиш асосан индивидуал турар жойлар ҳисобига шаклланган.
Бозордаги юқори талаб нархларга ҳам таъсир қилди. Март ойида бирламчи бозорда уй-жой нархлари сўмда 1,8 фоизга, долларда 8,1 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда эса нархлар сўмда 3 фоизга, долларда 9,4 фоизга қимматлашди.
Марказий банк хулосасига кўра, 2026 йилнинг I чорагида кўчмас мулк бозоридаги жонланиш юқори иқтисодий фаоллик, ипотека кредитлари кенгайиши ва аҳоли даромадлари ўсиши фонида шаклланган.
Строительство жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Улушли қурилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Янгиликлар лентаси
0