https://sputniknews.uz/20260611/ulushli-qurilish-58262320.html
Улушли қурилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Улушли қурилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Sputnik Ўзбекистон
Қонун фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш ва қурилиш жараёнларида шаффофликни таъминлашга қаратилган. 11.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-06-11T09:31+0500
2026-06-11T09:31+0500
2026-06-11T09:31+0500
жамият
ўзбекистон
қурилиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57871720_0:161:3070:1888_1920x0_80_0_0_ffe7a133a58bbe687d6b71353b7ce7ef.jpg
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда улушли қурилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев танишган урбанизация ва шаҳарсозликка тақдимотда маълум қилинди.Қонун билан улушли қурилиш лойиҳаларини янгича ёндашувлар асосида тартибга солиш, фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш ва қурилиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш назарда тутилган.Йиғилишда улушли қурилишни молиялаштиришнинг янги тизими – эскроу ҳисобварақлари механизми ҳам муҳокама қилинди.Бунда харидорлар маблағи ваколатли банкдаги махсус ҳисобварақда сақланади, қурилиш ишлари белгиланган шартлар асосида бажарилгандан кейингина қурувчига ўтказилади.Эскроу тизими тўрт асосий қоидага асосланади:Таъкидланишича, янги тизимда “Uy-joy” ягона ахборот платформаси муҳим ўрин тутади. Ушбу платформада барча қурилиш жараёнлари очиқ электрон тарзда юритилади, девелоперлар рейтинги, рухсатномалар, лойиҳа ва қурилиш жараёни, эскроу ҳисобварақлари ва шартномалар бўйича маълумотлар бирлаштирилади.
https://sputniknews.uz/20260415/reklama-qonunchilik-buzgan-kompaniyalar-jarima-56909709.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/05/1a/57871720_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9fa47b9f7419252ace59fac45f4f18f2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, қурилиш
жамият, ўзбекистон, қурилиш
Улушли қурилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди
Қонун фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш ва қурилиш жараёнларида шаффофликни таъминлашга қаратилган.
ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Ўзбекистонда улушли қурилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев танишган урбанизация ва шаҳарсозликка тақдимотда
маълум қилинди. Қонун билан улушли қурилиш лойиҳаларини янгича ёндашувлар асосида тартибга солиш, фуқаролар маблағларини ҳимоя қилиш ва қурилиш жараёнларида шаффофликни таъминлаш назарда тутилган.
Йиғилишда улушли қурилишни молиялаштиришнинг янги тизими – эскроу ҳисобварақлари механизми ҳам муҳокама қилинди.
Бунда харидорлар маблағи ваколатли банкдаги махсус ҳисобварақда сақланади, қурилиш ишлари белгиланган шартлар асосида бажарилгандан кейингина қурувчига ўтказилади.
Эскроу тизими тўрт асосий қоидага асосланади:
биринчидан, эскроу ҳисобварақларига тушган маблағлар кредиторларнинг ундирувига қаратилмайди;
иккинчидан, инвесторлар ва қурувчилар фақат ваколатли банклар орқали ишлайди;
учинчидан, топшириш далолатномаси имзолангандан сўнг маблағлар қурувчига ўтказилади;
тўртинчидан, шартнома бекор қилинганда улушдор маблағи тўлиқ қайтарилади.
Таъкидланишича, янги тизимда “Uy-joy” ягона ахборот платформаси муҳим ўрин тутади. Ушбу платформада барча қурилиш жараёнлари очиқ электрон тарзда юритилади, девелоперлар рейтинги, рухсатномалар, лойиҳа ва қурилиш жараёни, эскроу ҳисобварақлари ва шартномалар бўйича маълумотлар бирлаштирилади.