https://sputniknews.uz/20260415/reklama-qonunchilik-buzgan-kompaniyalar-jarima-56909709.html
Улушли қурилишда реклама қонунчилигини бузган компаниялар жарима қилинди
Улушли қурилишда реклама қонунчилигини бузган компаниялар жарима қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Рақобат қўмитаси электрон рўйхатга киритилмаган турар жой мажмуаларини реклама қилган 6 та қурилиш компаниясига молиявий жарима қўллади. Уларга қонунбузилишни тўхтатиш ва бундай ҳолатни такрорламаслик бўйича кўрсатма ҳам берилди.
2026-04-15T10:55+0500
2026-04-15T10:55+0500
2026-04-15T10:55+0500
реклама
қонунчилик
ўзбекистон
қурилиш
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54966529_0:16:1247:717_1920x0_80_0_0_f247f219c6eec9a435cd30aacad84072.jpg
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан қурилиш компанияларига нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, қонунчиликка кўра, улуш киритиш асосида қурилиш учун маблағ жалб этувчи қурувчилар қурилиш объектини реклама қилишдан аввал махсус электрон рўйхатга киритилган бўлиши шарт.Қўмита қарор ижроси юзасидан олиб борган ўрганишларда бир қатор қурилиш компанияларининг турар жой мажмуалари электрон рўйхатга киритилмагани, шунга қарамай, улар ижтимоий тармоқларда реклама қилингани аниқланган.Шу асосда Қўмита махсус комиссияси “Humo Avenue” МЧЖ, “Story Dom Siyob” МЧЖ, “Aziya Makon City” МЧЖ, “Aziza Credo Max” МЧЖ, “Shoxsaroy Enter Group” МЧЖ ва “Qorasuv Avenue” МЧЖни қонунбузар деб топди.Уларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузарликни тўхтатиш ва бундай ҳолатларни келгусида такрорламаслик бўйича кўрсатма берилди.
https://sputniknews.uz/20260209/xonadon-sotuv-qonunbuzilishlar-raqobat-qomita-55559014.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54966529_136:0:1112:732_1920x0_80_0_0_4f899451384dfe90f1d1006457842f35.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақобат қўмитаси, реклама қонунчилиги, қурилиш компаниялари, молиявий жарима, электрон рўйхат, humo avenue, story dom siyob, aziya makon city, aziza credo max, shoxsaroy enter group, qorasuv avenue
рақобат қўмитаси, реклама қонунчилиги, қурилиш компаниялари, молиявий жарима, электрон рўйхат, humo avenue, story dom siyob, aziya makon city, aziza credo max, shoxsaroy enter group, qorasuv avenue
Улушли қурилишда реклама қонунчилигини бузган компаниялар жарима қилинди
Қўмита текширувида электрон рўйхатга киритилмаган турар жой мажмуалари ижтимоий тармоқларда реклама қилингани аниқланиб, олти қурувчига жарима қўлланилди.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан қурилиш компанияларига нисбатан молиявий жарима қўлланилди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси матбуот хизмати
хабар берди.
Таъкидланишича, қонунчиликка кўра, улуш киритиш асосида қурилиш учун маблағ жалб этувчи қурувчилар қурилиш объектини реклама қилишдан аввал махсус электрон рўйхатга киритилган бўлиши шарт.
Қўмита қарор ижроси юзасидан олиб борган ўрганишларда бир қатор қурилиш компанияларининг турар жой мажмуалари электрон рўйхатга киритилмагани, шунга қарамай, улар ижтимоий тармоқларда реклама қилингани аниқланган.
“Реклама тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, тегишли сертификат, лицензия ёки махсус рухсатномаси бўлмаган товар ва хизматларни реклама қилишга йўл қўйилмайди.
Шу асосда Қўмита махсус комиссияси “Humo Avenue” МЧЖ, “Story Dom Siyob” МЧЖ, “Aziya Makon City” МЧЖ, “Aziza Credo Max” МЧЖ, “Shoxsaroy Enter Group” МЧЖ ва “Qorasuv Avenue” МЧЖни қонунбузар деб топди.
Уларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шунингдек, қонунбузарликни тўхтатиш ва бундай ҳолатларни келгусида такрорламаслик бўйича кўрсатма берилди.