https://sputniknews.uz/20260209/xonadon-sotuv-qonunbuzilishlar-raqobat-qomita-55559014.html
Рақобат қўмитаси: 22,1 млрд сўм уй харидорлари фойдасига қайта ҳисобланди
Рақобат қўмитаси: 22,1 млрд сўм уй харидорлари фойдасига қайта ҳисобланди
Sputnik Ўзбекистон
Рақобат қўмитасига келиб тушган мурожаатлар асосида 22,1 млрд сўм истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланди. Шартномалардаги камчиликлар ва рухсатсиз объектлар рекламаси юзасидан чоралар кўрилди.
2026-02-09T10:13+0500
2026-02-09T10:13+0500
2026-02-09T12:59+0500
рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
ўзбекистон
жамият
қурилиш
қонунчилик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55121450_0:26:1134:664_1920x0_80_0_0_ac5aee491e995f654ccb7a711405aaf5.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Рақобат қўмитаси қурилиш соҳасига оид мурожаатлар асосида фуқаролар фойдасига 22,1 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.2025 йилда кўп квартирали уйлардан хонадон хариди юзасидан 1 700 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг 76 фоизи ижобий ҳал қилиниб, маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланган.Мурожаатларнинг асосий қисми:Қўмита ўрганган 130 нафарга яқин қурувчи–истеъмолчи шартномасида муҳим бандлар кўрсатилмаган: қайта ҳисоб-китоб механизми, топшириш муддати, кечиктириш учун пеня, кафолат ва нуқсонларни бартараф этиш мажбурияти.Шунингдек, “Агент” ёки “Тижорат вакили” орқали тузилган айрим шартномаларда қурилишга масъул қурувчи имзоси мавжуд эмаслиги маълум бўлган.Қўмита 120 та турар жой мажмуаси рекламасини ўрганиб, рухсат ҳужжатларисиз ва электрон рўйхатга киритилмаган объектлар тарғиб қилинганини аниқлади. Қурилиш компаниялари ва реклама берувчиларга молиявий жарималар қўлланилди, қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.Рухсат ҳужжатларига эга бўлмаган объектларни реклама қилмаслик юзасидан ОАВ ва реклама агентликларига огоҳлантириш хатлари юборилди.Таҳлиллар асосида тайёрланган таклифлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда соҳавий назорат инспекцияларига тақдим этилди.Тавсия: хонадон харид қилишда шартномани синчиклаб ўрганинг. Объект ҳақидаги маълумотларни электрон рўйхат ва "Шаффоф қурилиш" тизими орқали текширинг.
https://sputniknews.uz/20251202/qurilish-talablar-taqiqlar-53863627.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/15/55121450_63:0:1071:756_1920x0_80_0_0_a7f0799761baec355562a73abd5be86a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
рақобат қўмитаси, қурилиш, шартнома, уй хариди, истеъмолчи ҳуқуқи, қайта ҳисоб-китоб, рухсат ҳужжати, реклама, шаффоф қурилиш, ўзбекистон
рақобат қўмитаси, қурилиш, шартнома, уй хариди, истеъмолчи ҳуқуқи, қайта ҳисоб-китоб, рухсат ҳужжати, реклама, шаффоф қурилиш, ўзбекистон
Рақобат қўмитаси: 22,1 млрд сўм уй харидорлари фойдасига қайта ҳисобланди
10:13 09.02.2026 (янгиланди: 12:59 09.02.2026) Қурилиш соҳасидаги мурожаатлар таҳлили уй харидорлари ҳуқуқларини чекловчи шартлар ва рухсатсиз объектлар рекламаси кенг тарқалганини кўрсатди.
ТОШКЕНТ, 9 фев — Sputnik. Рақобат қўмитаси қурилиш соҳасига оид мурожаатлар асосида фуқаролар фойдасига 22,1 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати
хабар берди.
2025 йилда кўп квартирали уйлардан хонадон хариди юзасидан 1 700 тадан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг 76 фоизи ижобий ҳал қилиниб, маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисобланган.
Мурожаатларнинг асосий қисми:
коммуникация тармоқлари — 40,8%;
уйни ўз вақтида топширмаслик — 16,3%.
Қўмита ўрганган 130 нафарга яқин қурувчи–истеъмолчи шартномасида муҳим бандлар кўрсатилмаган: қайта ҳисоб-китоб механизми, топшириш муддати, кечиктириш учун пеня, кафолат ва нуқсонларни бартараф этиш мажбурияти.
Айрим шартномаларда бекор қилиш тартиби фақат қурувчи манфаатига мослаштирилган. Тўловни қайтариш муддатлари эса асоссиз равишда 30–180 кун ўрнига 24–36 ой этиб белгиланган ҳолатлар аниқланган.
Шунингдек, “Агент” ёки “Тижорат вакили” орқали тузилган айрим шартномаларда қурилишга масъул қурувчи имзоси мавжуд эмаслиги маълум бўлган.
Қўмита 120 та турар жой мажмуаси рекламасини ўрганиб, рухсат ҳужжатларисиз ва электрон рўйхатга киритилмаган объектлар тарғиб қилинганини аниқлади. Қурилиш компаниялари ва реклама берувчиларга молиявий жарималар қўлланилди, қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Рухсат ҳужжатларига эга бўлмаган объектларни реклама қилмаслик юзасидан ОАВ ва реклама агентликларига огоҳлантириш хатлари юборилди.
Таҳлиллар асосида тайёрланган таклифлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда соҳавий назорат инспекцияларига тақдим этилди.
Тавсия: хонадон харид қилишда шартномани синчиклаб ўрганинг. Объект ҳақидаги маълумотларни электрон рўйхат ва "Шаффоф қурилиш" тизими орқали текширинг.