Тошкентда оқова сув Салар каналига оқизилгани аниқланди

© Главное управление экологии г.ТашкентаВ Ташкенте выявлен сброс сточных вод в канал Салар
В Ташкенте выявлен сброс сточных вод в канал Салар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.07.2026
Oбуна бўлиш
Шота Руставели кўчасидаги қурилиш ишлари вақтида оқова сув қувури шикастланган. Натижада оқова сув Салар каналига тушган.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Тошкентда Шота Руставели кўчасида олиб борилаётган қурилиш ишлари вақтида оқова сув қувури шикастлангани маълум бўлди.
Бунинг оқибатида оқова сув Салар каналига сизиб чиққан. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда қурилиш ҳудудида оқова сув қувурига зарар етгани ва ифлос сув каналга тушаётгани ҳақида мурожаат тарқалган эди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳар Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси мутахассислари воқеа жойига чиқди. Ўрганиш давомида қувур қурилиш ишлари вақтида эҳтиётсизлик оқибатида шикастлангани ва оқова сув Салар каналига тўғридан-тўғри тушгани аниқланди.

Канал сувидан лаборатория таҳлили учун намуналар олинган. Текширув натижаларига кўра, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талаблари бузилган бўлса, айбдорларга нисбатан чора кўрилади.
Экология бошқармаси қўшимча маълумотлар ўрганиш якунига кўра эълон қилинишини билдирди.
Проведена проверка по факту сброса сточных вод в канал Бозсув - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2025
Бўзсув каналидаги “рангли ва канализация сувлари” юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Янгиликлар лентаси
0