Жавоҳир Синдаров Naroditsky Memorial Blitz 2026 турнирида ҳам чемпион бўлди
Жавоҳир Синдаров Naroditsky Memorial Blitz 2026 турнирида ҳам чемпион бўлди
Sputnik Ўзбекистон
Жавоҳир Синдаров Naroditsky Memorial Blitz 2026 финалини 7,5/9 натижа билан якунлаб, чемпион бўлди. У турнирда мағлубиятга учрамади ва 6 000 долларлик бош мукофотни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Жавоҳир Синдаров АҚШда ўтказилган Naroditsky Memorial Rapid & Blitz 2026 турнирининг рапид йўналишида чемпион бўлган ўзбекистонлик гроссмейстер бу сафар блиц финалида ҳам биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Даниэл Народицкий хотирасига бағишланган мусобақанинг блиц финали 10 нафар шахматчи иштирокида, 9 турлик давра усулида ўтказилди. Синдаров финални 7,5/9 натижа билан якунлаб, мағлубиятсиз чемпион бўлди ва 6 000 доллар миқдоридаги бош мукофотга эга чиқди.Эслатиб ўтамиз, Синдаров аввалроқ ушбу турнирнинг рапид йўналишида ҳам ғолиб бўлган эди. У асосий босқичда 7 турдан 6 очко жамғариб, Аравинд Читамбарам билан биринчи ўринни бўлишди, кейин эса тай-брейкда рақибини мағлуб этиб, чемпионликни расмийлаштирган.
Гроссмейстер Жавоҳир Синдаров АҚШда ўтган Naroditsky Memorial Blitz 2026 финалини мағлубиятсиз якунлаб, бош совринни қўлга киритди.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Жавоҳир Синдаров АҚШда ўтказилган Naroditsky Memorial Rapid & Blitz 2026 турнирининг рапид йўналишида чемпион бўлган ўзбекистонлик гроссмейстер бу сафар блиц финалида ҳам биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Даниэл Народицкий хотирасига бағишланган мусобақанинг блиц финали 10 нафар шахматчи иштирокида, 9 турлик давра усулида ўтказилди. Синдаров финални 7,5/9 натижа билан якунлаб, мағлубиятсиз чемпион бўлди ва 6 000 доллар миқдоридаги бош мукофотга эга чиқди.
Ўзбекистонлик шахматчи турнир давомида 6 та ғалаба ва 3 та дуранг қайд этди. У Этан Шихан, Васиф Дурарбайли, Самуэл Севиан, Энди Вудвард, Семён Ханин ва Борис Гельфандни мағлуб этди. Муҳиддин Мадаминов, Уэсли Со ва Хикару Накамура билан партиялар эса дуранг билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, Синдаров аввалроқ ушбу турнирнинг рапид йўналишида ҳам ғолиб бўлган эди. У асосий босқичда 7 турдан 6 очко жамғариб, Аравинд Читамбарам билан биринчи ўринни бўлишди, кейин эса тай-брейкда рақибини мағлуб этиб, чемпионликни расмийлаштирган.
Naroditsky Memorial Rapid & Blitz 2026 3–5 июль кунлари АҚШнинг Шарлотт шаҳрида ўтказилди. Мусобақа америкалик гроссмейстер, шарҳловчи ва шахмат оммавийлаштирувчиси Даниэл Народицкий хотирасига бағишланган.