Отангга раҳмат! — Президент Жавоҳир Синдоровни ғалаба билан қутлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова
Шавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2026
Oбуна бўлиш
Мана шундай ўзбек ўғлонини тарбиялаб, вояга етказган бобонг ва бувингга, ота-онанга, устоз ва мураббийларингга ўзимнинг миннатдорлигимни билдираман - Шавкат Мирзиёев.
ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро шахмат федерациясининг Номзодлар турнири ғолиби Жавоҳир Синдоровни шарафлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Маросимда Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровни тарихий зафар билан самимий қутлади.

Албатта, ҳеч бир натижа ўз-ўзидан бўлмайди. Бунинг замирида узоқ йиллик тинимсиз меҳнат, болаликдан орттирилган тажриба, қатъий ирода, темир интизом, ва, албатта, устоз ва мураббийларнинг сабоғи, ота-она, бобо ва бувижонларнинг дуоси мужассам. Фурсатдан фойдаланиб, мана шундай ўзбек ўғлонини тарбиялаб, вояга етказган бобонг ва бувингга, ота-онанга, устоз ва мураббийларингга яна бир бор ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман, - деди давлат раҳбари.

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова
Шавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2026
Шавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова
Мусобақа давомида у дунёнинг энг кучли гроссмейстерларига қарши юксак маҳорат ва катта жасорат билан кураш олиб борди, ҳар бир баҳсда қатъият, кучли ирода ва интеллектуал устунлигини намоён этди. Айниқса, бир марта ҳам мағлубиятга учрамай, 14 та партияда 10 очко тўплагани, натижада очколар ва ғалабалар сони бўйича рекордлар ўрнатгани шахмат оламида камдан-кам учрайдиган ноёб ҳодисадир.
Ўз нутқида Шавкат Мирзиёев Жавоҳир Синдоровнинг ушбу бу юксак ютуғи мамлакатимизда спортга, жумладан, шахматни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор ва ғамхўрликнинг амалий самараси эканини таъкидлади.
Бугун Янги Ўзбекистонда ана шундай ғолиб, мард ва матонатли ёшлар камол топаётгани барчамизга чексиз фахр-ифтихор бағишлайди. Шу маънода, бугун FIDE рейтингидаги энг кучли беш шахматчидан икки нафари ўзбек ўғлони экани миллий шахмат мактабимизнинг салоҳияти ва нуфузи тобора юксалаётганидан далолат беради, - деди давлат раҳбари.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова
Шавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2026
Шавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова
Тадбирда мамлакатимизда шахматни кенг оммалаштириш, айниқса, ёшлар ўртасида ушбу спорт турини тарғиб этиш, навқирон авлод қалбида миллий ғурур, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш борасидаги катта хизматлари, шунингдек, Кипрда ўтказилган FIDE Номзодлар турнирида рекорд натижалар кўрсатиб, муддатидан олдин ғолибликни қўлга киритгани учун Жавоҳир Синдоров “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотлангани тўғрисидаги Президент фармони ўқиб эшиттирилди.
Шавкат Мирзиёев ушбу юксак мукофотни чемпионга тантанали равишда топширди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова
Шавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.04.2026
Шавката Мирзиёев наградил Жавохира Синдарова
Янгиликлар лентаси
0