https://sputniknews.uz/20260706/russia-innoprom-namoyish-58860775.html
Тезюрар поезд, самолёт, кема ва автомобиллар: Россия "Иннопром"да нималарни намойиш этди
Тезюрар поезд, самолёт, кема ва автомобиллар: Россия "Иннопром"да нималарни намойиш этди
Sputnik Ўзбекистон
Екатеринбургдаги “Иннопром-2026” кўргазмасида тезюрар поезд модели, янги самолётлар, фуқаролик дронлари учун двигателлар, роботлаштирилган техника, электромобиллар ва кроссоверлар намойиш этилди.
2026-07-06T16:51+0500
2026-07-06T16:51+0500
2026-07-06T17:00+0500
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
ўзбекистон
кўргазма
россия
дунёда
дунё янгиликлари
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58860556_0:66:3406:1982_1920x0_80_0_0_cab2245e47916dc91386c363cbd74785.jpg
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Екатеринбургда 6–9 июль кунлари “Иннопром-2026” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги кўргазманинг асосий мавзуси: “Саноат 360: чегараларсиз ишлаб чиқариш”. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.Кўргазмада Россиянинг “Синара” гуруҳи стендида юқори тезликдаги темир йўл магистрали учун мўлжалланган тезюрар поезд модели тақдим этилди. Авиация соҳасида “Ростех” фуқаролик учувчисиз учиш аппаратлари учун АПД-13 поршенли двигателини ва кичик авиация учун М105 қувват қурилмасини тақдим этди. АПД-13 фуқаролик дронларининг 3 минг метргача баландликда парвоз қилиши учун мўлжалланган.Шунингдек, саноат объектларини тезкор мониторинг қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган “Дельта-Т-М” учувчисиз учиш аппарати илк бор намойиш этилди. У йирик саноат корхоналари, кон-бойитиш комбинатлари, нефть-газ ва энергетика объектларида қўлланиши мумкин.Робототехника йўналишида эса инсон иштирокисиз хавфли ҳудудларда ишлай оладиган масофадан бошқариладиган бетон майдалагич тақдим этилди. Ишлаб чиқувчиларга кўра, қурилма ҳатто зинапоядан кўтарила олади.Калуга вилояти стендида собиқ "Volkswagen" заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган "Tenet T9" кроссовери, Тула вилояти экспозициясида эса "Great Wall Motor" компанияси ишлаб чиқарган "Haval H7" йўлтанламаси намойиш этилди.Авиация бўйича ҳам бир неча режалар маълум қилинди. Бирлашган авиасозлик корпорацияси раҳбари Вадим Бадехага кўра, янгиланган Ту-214 самолётларининг дастлабкилари давлат буюртмачиларига етказилмоқда. Биринчи партия 11 та самолётдан иборат бўлиши айтилди.Росавиация раҳбари Дмитрий Ядров 9 ўринли “Байкал” минтақавий самолётини сертификатлаш 2027 йилнинг учинчи чорагида, 19 йўловчига мўлжалланган Россия–Беларусь “Освей” самолётини сертификатлаш эса 2029 йилда режалаштирилаётганини билдирди.Кўргазмада халқаро иштирок ҳам кенг. Индонезия бу йил “Иннопром-2026”нинг ҳамкор мамлакати мақомини олган. Шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь миллий экспозицияларини тақдим этмоқда. Хорижий иштирокчилар орасида Вьетнам, Ҳиндистон ва Хитой компаниялари ҳам бор.
https://sputniknews.uz/20260301/tver-temir-yol-zavod-qurilish-56039724.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/06/58860556_338:0:3069:2048_1920x0_80_0_0_949c726cf4e533ac25b4d268b0283fd8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иннопром халқаро саноат кўргазмаси, ўзбекистон, кўргазма, россия, дунёда, дунё янгиликлари
иннопром халқаро саноат кўргазмаси, ўзбекистон, кўргазма, россия, дунёда, дунё янгиликлари
Тезюрар поезд, самолёт, кема ва автомобиллар: Россия "Иннопром"да нималарни намойиш этди
16:51 06.07.2026 (янгиланди: 17:00 06.07.2026) Кўргазмада Ўзбекистон ҳам миллий экспозицияси билан иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Екатеринбургда 6–9 июль кунлари “Иннопром-2026” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги кўргазманинг асосий мавзуси: “Саноат 360: чегараларсиз ишлаб чиқариш”. Бу ҳақда РИА Новости
хабар берди.
Кўргазмада Россиянинг “Синара” гуруҳи стендида юқори тезликдаги темир йўл магистрали учун мўлжалланган тезюрар поезд модели тақдим этилди.
Ҳаракатланувчи таркиб “Урал локомотивлари” заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Лойиҳа кооперациясига Россиянинг 36 та ҳудудидан 150 тадан ортиқ бутловчи қисм ишлаб чиқарувчилари жалб этилган.
Авиация соҳасида “Ростех” фуқаролик учувчисиз учиш аппаратлари учун АПД-13 поршенли двигателини ва кичик авиация учун М105 қувват қурилмасини тақдим этди. АПД-13 фуқаролик дронларининг 3 минг метргача баландликда парвоз қилиши учун мўлжалланган.
Шунингдек, саноат объектларини тезкор мониторинг қилиш ва хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган “Дельта-Т-М” учувчисиз учиш аппарати илк бор намойиш этилди. У йирик саноат корхоналари, кон-бойитиш комбинатлари, нефть-газ ва энергетика объектларида қўлланиши мумкин.
Робототехника йўналишида эса инсон иштирокисиз хавфли ҳудудларда ишлай оладиган масофадан бошқариладиган бетон майдалагич тақдим этилди. Ишлаб чиқувчиларга кўра, қурилма ҳатто зинапоядан кўтарила олади.
Автомобилсозлик қисмида ҳам бир қатор янги моделлар намойиш қилинди. "Evolute" янги "i-Sky" электр кроссоверини, “АвтоВАЗ” "Lada Iskra" ва ишлаб чиқариш олдидан тайёрланган "Lada Azimut" моделларини кўрсатди. “Москвич” М70 кроссоверини, “Кама” компанияси эса Москвадаги заводда йиғилаётган “Атом” электромобилини тақдим этмоқда.
Калуга вилояти стендида собиқ "Volkswagen" заводида ишлаб чиқарилиши режалаштирилган "Tenet T9" кроссовери, Тула вилояти экспозициясида эса "Great Wall Motor" компанияси ишлаб чиқарган "Haval H7" йўлтанламаси намойиш этилди.
Авиация бўйича ҳам бир неча режалар маълум қилинди. Бирлашган авиасозлик корпорацияси раҳбари Вадим Бадехага кўра, янгиланган Ту-214 самолётларининг дастлабкилари давлат буюртмачиларига етказилмоқда. Биринчи партия 11 та самолётдан иборат бўлиши айтилди.
Росавиация раҳбари Дмитрий Ядров 9 ўринли “Байкал” минтақавий самолётини сертификатлаш 2027 йилнинг учинчи чорагида, 19 йўловчига мўлжалланган Россия–Беларусь “Освей” самолётини сертификатлаш эса 2029 йилда режалаштирилаётганини билдирди.
Кема қурилиши соҳасида Россияда 2025 йил ва 2026 йилнинг биринчи ярмида 150 тадан ортиқ турли кема топширилгани маълум қилинди. Шунингдек, суюлтирилган газ ташиш учун тўлиқ Россияда ишлаб чиқиладиган танкер лойиҳалаш ишлари бошлангани айтилди.
Кўргазмада халқаро иштирок ҳам кенг. Индонезия бу йил “Иннопром-2026”нинг ҳамкор мамлакати мақомини олган. Шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Беларусь миллий экспозицияларини тақдим этмоқда. Хорижий иштирокчилар орасида Вьетнам, Ҳиндистон ва Хитой компаниялари ҳам бор.