https://sputniknews.uz/20260705/putin-trump-ukraine-iran-muhokama-58839404.html
Путин ва Трамп 1,5 соатлик суҳбатда Украина, Эрон ва РФ–АҚШ алоқаларини муҳокама қилди
Путин ва Трамп 1,5 соатлик суҳбатда Украина, Эрон ва РФ–АҚШ алоқаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин ва Доналд Трамп телефон орқали мулоқот ўтказиб, Украина можароси, АҚШ воситачилиги, Яқин Шарқдаги вазият ва икки томонлама муносабатлар истиқболини муҳокама қилди.
2026-07-05T14:25+0500
2026-07-05T14:25+0500
2026-07-05T14:25+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
дунёда
владимир путин
дональд трамп
сиёсат
ақш
телефон суҳбати
юрий ушаков
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/05/58839075_0:119:3218:1929_1920x0_80_0_0_6323e26653c56676e4d3f92862a9a319.jpg
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп телефон орқали мулоқот ўтказди. Суҳбат Оқ уй раҳбари ташаббуси билан бўлиб ўтди ва қарийб бир ярим соат давом этди.Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, бу сафар америкалик ҳамкорлар АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан суҳбат ўтказиш таклифи билан чиққан.Кремль вакилига кўра, суҳбат нафақат протокол тусида, балки ишчан ва конструктив руҳда ўтган. Президентлар халқаро кун тартибидаги асосий масалалар, жумладан Украина атрофидаги вазият ва можарони ҳал этиш бўйича Америка воситачилигини муҳокама қилган.Ушаковнинг айтишича, Путин суҳбат давомида махсус ҳарбий операция ҳудудидаги вазият ҳақида маълумот берган. Кремль талқинига кўра, Россия қўшинлари фронтда ташаббусни сақлаб қолмоқда ва аҳоли пунктларини босқичма-босқич назоратга олмоқда. Шу билан бирга, Москва Киев ва унинг европалик ҳамкорларини можарони чўзишга интилаётганликда айбламоқда.Доналд Трамп, ўз навбатида, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тезроқ якунлаш ва инқироздан чиқиш йўлларини топишга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлаган. Ушаковнинг таъкидлашича, Уиткофф ва Кушнер қулай вақтда Москвага яна ташриф буюриши мумкин. Бу йўналишдаги мулоқот Россия ва АҚШ ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда.Суҳбатда икки томонлама муносабатлар истиқболи ҳам тилга олинди. Трамп Украинадаги можаро якунланганидан кейин Москва ва Вашингтон ўртасида ҳамкорлик учун катта имкониятлар очилиши мумкинлигини айтган.Президентлар Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама қилди. Путин минтақа барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш ниятини тасдиқлади. Суҳбат давомида Путин Дональд Трампни АҚШ Мустақиллиги куни билан табриклади. Шунингдек, у футбол бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтишини тилади.Томонлар яқин вақт ичида яна телефон орқали мулоқот қилишга келишиб олди. Ушаковнинг маълум қилишича, бу Путин ва Трамп ўртасида жорий йил бошидан буён тўртинчи телефон суҳбати бўлди. Аввалги мулоқот 20 кун олдин ўтказилган эди.
https://sputniknews.uz/20260615/putin-tramp-58336750.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/05/58839075_244:0:2975:2048_1920x0_80_0_0_9d5483de7bd7c1a404e73050b94c2d55.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, дунёда, владимир путин, дональд трамп, сиёсат, ақш, телефон суҳбати, юрий ушаков
дунё янгиликлари, дунёда, владимир путин, дональд трамп, сиёсат, ақш, телефон суҳбати, юрий ушаков
Путин ва Трамп 1,5 соатлик суҳбатда Украина, Эрон ва РФ–АҚШ алоқаларини муҳокама қилди
Телефон орқали мулоқотда Украина атрофидаги вазият, АҚШнинг воситачилик саъй-ҳаракатлари, Яқин Шарқдаги ҳолат ва икки томонлама муносабатлар истиқболини муҳокама қилинди
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп телефон орқали
мулоқот ўтказди. Суҳбат Оқ уй раҳбари ташаббуси билан бўлиб ўтди ва қарийб бир ярим соат давом этди.
Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, бу сафар америкалик ҳамкорлар АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан суҳбат ўтказиш таклифи билан чиққан.
“Бу кўп нарсани англатади”, — деди Ушаков журналистларга берган шарҳида.
Кремль вакилига кўра, суҳбат нафақат протокол тусида, балки ишчан ва конструктив руҳда ўтган. Президентлар халқаро кун тартибидаги асосий масалалар, жумладан Украина атрофидаги вазият ва можарони ҳал этиш бўйича Америка воситачилигини муҳокама қилган.
Ушаковнинг айтишича, Путин суҳбат давомида махсус ҳарбий операция ҳудудидаги вазият ҳақида маълумот берган.
Россия раҳбари Москва учун принципиал аҳамиятга эга масалаларни ҳисобга олган ҳолда можарони сиёсий-дипломатик йўл билан якунлаш тарафдори эканини яна бир бор таъкидлаган.
Кремль талқинига кўра, Россия қўшинлари фронтда ташаббусни сақлаб қолмоқда ва аҳоли пунктларини босқичма-босқич назоратга олмоқда. Шу билан бирга, Москва Киев ва унинг европалик ҳамкорларини можарони чўзишга интилаётганликда айбламоқда.
Доналд Трамп, ўз навбатида, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тезроқ якунлаш ва инқироздан чиқиш йўлларини топишга кўмаклашишга тайёрлигини тасдиқлаган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ махсус вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер воситачилик саъй-ҳаракатларини давом эттиради.
Ушаковнинг таъкидлашича, Уиткофф ва Кушнер қулай вақтда Москвага яна ташриф буюриши мумкин. Бу йўналишдаги мулоқот Россия ва АҚШ ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг муҳим қисми бўлиб қолмоқда.
Суҳбатда икки томонлама муносабатлар истиқболи ҳам тилга олинди. Трамп Украинадаги можаро якунланганидан кейин Москва ва Вашингтон ўртасида ҳамкорлик учун катта имкониятлар очилиши мумкинлигини айтган.
Президентлар Яқин Шарқдаги вазиятни ҳам муҳокама қилди. Путин минтақа барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш ниятини тасдиқлади.
У Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги музокаралар ҳар икки томон манфаатларига жавоб берадиган узоқ муддатли ечимларни топишга хизмат қилишига умид билдирди.
Суҳбат давомида Путин Дональд Трампни АҚШ Мустақиллиги куни билан табриклади. Шунингдек, у футбол бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтишини тилади.
Томонлар яқин вақт ичида яна телефон орқали мулоқот қилишга келишиб олди. Ушаковнинг маълум қилишича, бу Путин ва Трамп ўртасида жорий йил бошидан буён тўртинчи телефон суҳбати бўлди. Аввалги мулоқот 20 кун олдин ўтказилган эди.