ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. ЕОИИ ҳудудида фуқаролик дронларидан мураккаб ва ностандарт шароитларда хавфсиз фойдаланиш бўйича ягона ёндашувлар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизмати хабар берди.ЕИК майдонида фуқаролик учувчисиз авиация тизимларини ривожлантиришга бағишланган икки кунлик халқаро давра суҳбати якунланди. Унда давлат органлари, авиация маъмуриятлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирок этди.Муҳокамаларнинг асосий мавзуси дронларни критик омиллар таъсирида қўллаш бўлди. Хусусан, экстремал иқлим, мураккаб географик шароитлар, можаролар ва радиоэлектрон бостириш зоналари, чекланган алоқа инфратузилмаси ҳамда техноген халақитлар алоҳида кўриб чиқилди.Иштирокчилар ИКАО стандартларини ЕОИИ авиация бозори эҳтиёжларига мослаштириш йўналишларини белгилади. Шунингдек, форс-мажор ҳолатларида дронларнинг трансчегаравий парвозлари бўйича давлат идоралари ўртасида тезкор ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. ЕОИИ ҳудудида фуқаролик дронларидан мураккаб ва ностандарт шароитларда хавфсиз фойдаланиш бўйича ягона ёндашувлар ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК майдонида фуқаролик учувчисиз авиация тизимларини ривожлантиришга бағишланган икки кунлик халқаро давра суҳбати якунланди. Унда давлат органлари, авиация маъмуриятлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирок этди.
Муҳокамаларнинг асосий мавзуси дронларни критик омиллар таъсирида қўллаш бўлди. Хусусан, экстремал иқлим, мураккаб географик шароитлар, можаролар ва радиоэлектрон бостириш зоналари, чекланган алоқа инфратузилмаси ҳамда техноген халақитлар алоҳида кўриб чиқилди.
ЕИК Транспорт ва инфратузилма департаменти директори Рустам Женалиновнинг таъкидлашича, ЕОИИда дронлардан фойдаланган ҳолда умумий ва хавфсиз хизматлар бозорини шакллантириш учун эксплуатациянинг барча мураккаб шароитларини ҳисобга олиш зарур.
Иштирокчилар ИКАО стандартларини ЕОИИ авиация бозори эҳтиёжларига мослаштириш йўналишларини белгилади. Шунингдек, форс-мажор ҳолатларида дронларнинг трансчегаравий парвозлари бўйича давлат идоралари ўртасида тезкор ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш таклиф этилди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.