Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда ички сув транспорти мутахассисларига қўйиладиган талаблар белгиланди

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2026
Oбуна бўлиш
Мақсад - Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳудудида сув транспорти хизматларининг умумий бозорини шакллантириш.
ТОШКЕНТ, 9 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) ички сув транспорти мутахассисларига қўйиладиган талаблар аниқлаштирилди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК ҳайъати йиғилишида ички сув транспорти соҳасидаги энг талаб юқори касб ва лавозимларга қўйиладиган малака талаблари тўғрисидаги тавсиянома қабул қилинди
Ҳужжатда ходимларнинг касбий билимлари ва кўникмаларига қўйиладиган умумий ва махсус талабларга ёндашувлар турли хил малака даражалари ва бажарилган ҳар хил турдаги ишларнинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланган.
“ЕОИИга аъзо давлатлар миллий сиёсатни шакллантиришда кўрсатилган тавсияларни ҳисобга олиш имкониятига эга. Бундай тавсияларни амалга ошириш масалалари ҳар бир томоннинг ваколатига киради ва ички қонунчилик, устуворликлар ва миллий хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади”, — деди ЕЭК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев.
Таъкидланишича, тавсияларни амалга ошириш иттифоқ ҳудудида сув транспорти хизматларининг умумий бозорини шакллантиришга ёрдам беради.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.06.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ Тунис ва Покистон билан эркин савдо истиқболларини муҳокама қилмоқда
Янгиликлар лентаси
0