ЕОИИ Тунис ва Покистон билан эркин савдо истиқболларини муҳокама қилмоқда
ЕОИИ Тунис ва Покистон билан эркин савдо истиқболларини муҳокама қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Евроосиё иқтисодий комиссияси турли давлатлар билан эркин савдо битимларини тузиш бўйича доимий музокаралар олиб бормоқда. 08.06.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Тунис ва Покистон билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Роман Чекушов маълум қилди.Шунингдек, Чекушов Африка мамлакатларида катта қизиқиш борлигини билдирди, бироқ ҳозирча истиқболли йўналишлар бирлашмалари аниқланмоқда.Унинг сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий комиссияси турли давлатлар билан эркин савдо битимларини тузиш бўйича доимий музокаралар олиб бормоқда ва бундай мунозаралар бир нечта давлатлар билан давом этмоқда.Хусусан, Ҳиндистон билан музокаралар юқорида даражада олиб борилмоқда. 2026 йил июнида иккинчи босқичи режалаштирилган.
Евроосиё иқтисодий комиссияси турли давлатлар билан эркин савдо битимларини тузиш бўйича доимий музокаралар олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 8 июн — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) Тунис ва Покистон билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув тузиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Россия саноат ва савдо вазири ўринбосари Роман Чекушов маълум қилди.
“Куни кеча Тунис билан эркин савдо ҳудуди тўғрисида келишув имзлошга оид музокараларни бошлаш имконияти муҳокама қилинди. Бу борада Покистон билан ҳам ишлаяпмиз”, - деди у ТАССга берган интервьюсида.
Шунингдек, Чекушов Африка мамлакатларида катта қизиқиш борлигини билдирди, бироқ ҳозирча истиқболли йўналишлар бирлашмалари аниқланмоқда.
Унинг сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий комиссияси турли давлатлар билан эркин савдо битимларини тузиш бўйича доимий музокаралар олиб бормоқда ва бундай мунозаралар бир нечта давлатлар билан давом этмоқда.
Хусусан, Ҳиндистон билан музокаралар юқорида даражада олиб борилмоқда. 2026 йил июнида иккинчи босқичи режалаштирилган.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.