Амударё орқали дронда гиёҳванд модда олиб ўтишга уриниш тўхтатилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишСев риса при помощи дронов в Краснодарском крае
Сев риса при помощи дронов в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.07.2026
Oбуна бўлиш
Сурхондарёда Амударё орқали дрон ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига гиёҳванд модда олиб ўтишга уриниш фош этилди.
ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Сурхондарё вилоятида гиёҳвандлик воситаларини дрон ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтишга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда наркотик моддалар контрабандасига чек қўйилди.
Аниқланишича, афғонистонлик номаълум шахслар Амударё орқали гиёҳвандлик воситаларини учувчисиз учиш аппарати ёрдамида Ўзбекистон ҳудудига ўтказишга уринган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу ноқонуний ҳаракат ўз вақтида фош этилди. Дрон қурилмасига маҳкамланган 2 кг 32 грамм “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
СГБ: Пресечена попытка ввоза почти 600 кг наркотиков из Афганистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2026
Экскаватор ичига яширилган қарийб 600 кг наркотик тўхтатиб қолинди
Янгиликлар лентаси
0