ЖЧ-2026: Аргентина Кабо-Вердени, Миср Австралияни мағлуб этди

© REUTERS / SAM NAVARROЧемпионат мира по футболу 2026
Чемпионат мира по футболу 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2026
Oбуна бўлиш
ЖЧ-2026 1/16 финалида Аргентина Кабо-Вердени, Миср эса Австралияни мағлуб этди. Колумбия — Гана баҳсида ҳисоб 1:0.
ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. ЖЧ-2026 плей-офф босқичида навбатдаги 1/8 финал иштирокчилари номи маълум бўлмоқда.
Аргентина терма жамоаси 1/16 финалда Кабо-Вердени қийинчилик билан мағлуб этди. Асосий вақтда кескин кураш кечган учрашув қўшимча бўлимларгача етиб борди. Якунда амалдаги жаҳон чемпионлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Яна бир баҳсда Миср Австралияни пенальтилар сериясида енгди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса мисрликлар 4:2 ҳисобида устун келиб, тарихида илк бор жаҳон чемпионати плей-оффида ғалаба қозонди.
Шу тариқа, 1/8 финалда Аргентина ва Миср ўзаро тўқнаш келади.
Колумбия ва Гана ўртасидаги баҳс эса давом этмоқда. Ҳозирча Колумбия 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. Бу жуфтлик ғолиби кейинги босқичда Швейцарияга қарши майдонга тушади.
Чемпионат мира по футболу 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2026
ЖЧ-2026: Испания Австрияни, Португалия Хорватияни мағлуб этди
Янгиликлар лентаси
0