ЖЧ-2026: Испания Австрияни, Португалия Хорватияни мағлуб этди

© REUTERS / Mike SegarЧемпионат мира по футболу 2026
Чемпионат мира по футболу 2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2026
Oбуна бўлиш
Испания Австрияни 3:0, Португалия эса Хорватияни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, ЖЧ-2026нинг 1/8 финалида ўзаро тўқнаш келадиган бўлди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. ЖЧ-2026 плей-офф босқичида яна икки гранд кейинги даврага йўл олди. Испания 1/16 финалда Австрияни 3:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, Португалия Хорватия устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалаба қозонди.
Испания — Австрия учрашувида Луис де ла Фуэнте шогирдлари рақибга деярли имконият қолдирмади. Испанлар ўйин давомида ташаббусни қўлдан бермади ва Австрия дарвозасига учта жавобсиз тўп киритди. Микель Оярсабаль дубль қайд этди, яна бир голга Педро Порро муаллифлик қилди.
Шу тариқа Испания ЖЧ-2026даги ишончли юришини давом эттирди. Жамоа турнирда ҳали ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ ва 1/8 финалга жиддий даъвогар мақомида чиқди.
Португалия — Хорватия баҳси эса анча драматик кечди. Хорватлар 53-дақиқада Иван Перишичнинг голидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бироқ 68-дақиқада Криштиану Роналду пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Учрашув охирида Гонсалу Рамуш гол уриб, Португалияга ғалаба келтирди — 2:1.
Бу натижа Хорватия учун мусобақанинг якунланишини англатди. Португалия эса 1/8 финалда Испанияга қарши майдонга тушади. Шу тариқа ЖЧ-2026 плей-оффида энг қизиқарли жуфтликлардан бири — Испания — Португалия дербиси шаклланди.
Кун дастуридан Швейцария — Жазоир учрашуви ҳам ўрин олган. Бу жуфтлик ғолиби кейинги босқичда Колумбия — Гана баҳси ғолибига қарши ўйнайди.
Шу тариқа ҳозирча Испания ва Португалия 1/8 финалга йўл олди. Австрия ва Хорватия эса ЖЧ-2026даги иштирокини якунлади.еладиган бўлди.
Чемпионат мира по футболу  2026 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Англия, Бельгия ва АҚШ ЖЧ-2026нинг 1/8 финалига чиқди
Янгиликлар лентаси
0