https://sputniknews.uz/20260703/ozbekistonda-yashil-generatsiya-6-mlrd-kvtsoatga-etdi-58788812.html
Ўзбекистонда "яшил" генерация 6 млрд кВт/соатга етди
Ўзбекистонда "яшил" генерация 6 млрд кВт/соатга етди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги жами қайта тикланувчи энергия манбаалари — гидро, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 10,1 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб... 03.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-03T11:10+0500
2026-07-03T11:10+0500
2026-07-03T11:10+0500
энергетика
электр энергияси
энергетика вазирлиги
яшил энергия
гэс
шамол электр станцияси
қуёш фотоэлектр станцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/16/48992769_0:159:3077:1889_1920x0_80_0_0_a0b6994730a5ecf1e50f6ce4b923d6b0.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "яшил" энергия (қуёш ва шамол ёрдамида) ҳажми 6 млрд кВт/соатга етди — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,3%га кўп, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги. Аниқлик киитилишича, қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 3,8 млрд кВт⋅соат, шамол электр станциялари томонидан эса 2,2 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.Маълумот учун: 2026 йил бошидан қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2025 йилнинг мос давридагига нисбатан 1,2 млрд кВт/соат ёки 24,3 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди. Шунингдек, 2 июль ҳолатига Ўзбекистондаги барча қайта тикланувчи энергия манбаалари — гидро, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 10,1 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бунинг натижасида: 2,6 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилди; атмосферага 5,7 млн тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинди. Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси ўртача 8,2 млн хонадоннинг 6 ойлик ёки 4,1 млн хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 24 июнь куни Ўзбекистонда жами республикада электр энергияси ишлаб чиқариш 11 728 МВтни ташкил қилган эди. Шундан қайта тикланувчи энергия манбалари (гидро, қуёш, шамол) ҳиссасига 5 310 МВт тўғри келди. Бу умумий генерасиянинг 45,3 %ини ташкил қилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/16/48992769_173:0:2902:2047_1920x0_80_0_0_53d55a1490758645e746c58f5fbe216c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, электр энергияси, энергетика вазирлиги, яшил энергия, гэс, шамол электр станцияси, қуёш фотоэлектр станцияси
энергетика, электр энергияси, энергетика вазирлиги, яшил энергия, гэс, шамол электр станцияси, қуёш фотоэлектр станцияси
Ўзбекистонда "яшил" генерация 6 млрд кВт/соатга етди
Ўзбекистондаги жами қайта тикланувчи энергия манбаалари — гидро, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 10,1 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган "яшил" энергия (қуёш ва шамол ёрдамида) ҳажми 6 млрд кВт/соатга етди — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24,3%га кўп, деб хабар қилмоқда Энергетика вазирлиги.
"Бугун, 2 июль куни соат 14:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2026 йил бошидан бери ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 6 млрд кВт/соатга етди", - дейилади хабарда.
Аниқлик киитилишича, қуёш фотоэлектр станциялари томонидан 3,8 млрд кВт⋅соат, шамол электр станциялари томонидан эса 2,2 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Маълумот учун: 2026 йил бошидан қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2025 йилнинг мос давридагига нисбатан 1,2 млрд кВт/соат ёки 24,3 фоизга кўп электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, 2 июль ҳолатига Ўзбекистондаги барча қайта тикланувчи энергия манбаалари — гидро, қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 10,1 млрд кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
Бунинг натижасида: 2,6 млрд куб метр табиий газ тежалишига эришилди; атмосферага 5,7 млн тонна зарарли моддалар чиқишининг олди олинди.
Маълумот учун: мазкур ҳажмдаги электр энергияси ўртача 8,2 млн хонадоннинг 6 ойлик ёки 4,1 млн хонадоннинг бир йиллик меъёрий базасини ташкил қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 24 июнь куни Ўзбекистонда жами республикада электр энергияси ишлаб чиқариш 11 728 МВтни ташкил қилган эди. Шундан қайта тикланувчи энергия манбалари (гидро, қуёш, шамол) ҳиссасига 5 310 МВт тўғри келди. Бу умумий генерасиянинг 45,3 %ини ташкил қилади.