Ўзбекистон ва Грузия стратегик шериклик муносабатларини ўрнатди

© Пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Томонлар молия, божхона, рақамлаштириш, ядровий хавфсизлик, миграция, туризм каби соҳаларда ҳам ҳужжатлар алмашди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе Стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги декларацияни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, делегациялар раҳбарлари ҳузурида қатор икки томонлама ҳужжатлар алмашилди. Жумладан:
Божхона ишларида ҳамкорлик ва ўзаро маъмурий ёрдам тўғрисида битим;
Ахборот-коммуникация технологиялари ва рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Касбий ва олий таълим, фан ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
Ўзбекистон ҳукумати ва Грузия ҳукумати ўртасида 2026−2027 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Грузия Маданият вазирлиги ўртасида 2027−2030 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Грузия Молия вазирлиги ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
E-Permit рухсатномалар алмашинуви ахборот тизимини жорий этиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
Соғлиқни сақлаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
Радиациявий ҳимоя ва ядровий хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорлик ҳамда ахборот алмашиш тўғрисида меморандум;
Меҳнат миграцияси соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.
Бундан ташқари, ташриф доирасида Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан Грузия Адлия вазирлигининг Мажбурий ижро бюроси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум ҳам имзоланди.
Эслатамиз, Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Тбилисида бўлиб турибди. Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
