Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Ираклий Кобахидзе провели переговоры
Шавкат Мирзиёев и Ираклий Кобахидзе провели переговоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Грузия яқин йилларда ўзаро савдо ҳажмини бир миллиард долларга етказишга келишиб олди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Грузияда Ўзбекистон элчихонаси очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзе учрашувида маълум бўлди.

"Ўзбекистон Республикасининг Грузиядаги элчихонасини таъсис этиш тўғрисида қарор қабул қилинди", - дейилади хабарда.

Учрашувда Шавкат Мирзиёев сўнгги 23 йилда биринчи марта амалга оширилаётган ушбу давлат ташрифи Ўзбекистон – Грузия муносабатларини янги босқичга олиб чиқишини таъкидлади.
Томонлар ҳукуматлар, парламентлар, ишбилармон доиралар ўртасидаги фаол алоқаларни ҳамда маданий-гуманитар алмашинувларни давом эттириш муҳимлигини таъкидлади.

Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 270 миллион долларни ташкил этди, жорий йил бошидан буён эса 100 миллион доллардан ошди. Яқин йилларда ушбу кўрсаткични 1 миллиард долларга етказиш, савдодаги номутаносибликни бартараф этиш, ўзаро талаб юқори бўлган маҳсулотларни етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилишга келишиб олинди.

Транспорт-транзит соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ушбу муҳим йўналиш салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Ираклий Кобахидзе провели переговоры
Шавкат Мирзиёев и Ираклий Кобахидзе провели переговоры - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев и Ираклий Кобахидзе провели переговоры

Логистика соҳасида ҳамкорлик

Ўзбекистон юкларини ташишда Поти ва Батуми портлари инфратузилмасидан фаол фойдаланиш чораларига алоҳида эътибор қаратилди. Грузияда логистика хабини, унда эса саноат зонаси ва Ўзбекистон маҳсулотлари учун шоурум ташкил этиш режалари қўллаб-қувватланди.
Шавкат Мирзиёев “Боку – Тбилиси – Карс” темир йўлининг ишга туширилганини олқишлади. Уни барпо этилаётган “Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўл магистрали билан боғлаш масаласини ўрганиш таклиф этилди.
Саноат кооперацияси ҳамкорликнинг алоҳида устувор йўналиши сифатида белгиланди. Куни кеча ўтказилган қўшма бизнес форуми натижаларига юксак баҳо берилди. Унинг якунлари бўйича 2027 йилгача мўлжалланган Кооперация дастури имзоланди.
Қишлоқ хўжалиги, электротехника ва энергетика тармоқлари, фармацевтика, озиқ-овқат ва енгил саноат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва туризм соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди. Лойиҳавий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш учун қўшма Инвестиция жамғармасини ташкил этиш таклиф қилинди.

Маданий ҳамкорлик

Маданий-гуманитар алоқалар фаол кенгаймоқда. Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида Грузия маданияти кунлари муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистон президенти Грузия томонига Тбилисидаги боғлардан бирига буюк шоир Алишер Навоий номини беришга қарор қилгани учун миннатдорлик билдирди.

Жорий йилда Ўзбекистонда қўшма таълим ва туризм форумларини ўтказиш режалаштирилди.
Музокаралар натижасида эришилган келишувлар ижросини таъминлашга қаратилган қўшма “йўл харитаси” тайёрланади.
Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2026
Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
Янгиликлар лентаси
0