https://sputniknews.uz/20260703/shavkat-mirziyoev-gruziyaning-oliy-davlat-mukofoti-bilan-taqdirlandi-58785795.html
Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
Sputnik Ўзбекистон
“Олтин мўйна” ордени — хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун берилади. 03.07.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-07-03T09:25+0500
2026-07-03T09:25+0500
2026-07-03T09:26+0500
шавкат мирзиёев
грузия
президент
мукофот
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/03/58786009_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_570ace72892c552b0a186793df092e94.jpg
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди. Мукофотни Грузия Президенти Михаил Кавелашвили топширди.Ўзбекистон етакчиси Грузия Президенти Михаил Кавелашвили, Бош вазири Ираклий Кобахидзе ҳамда Парламент Раиси Шалва Папуашвилига юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, дўст Грузия халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.1998 йилда таъсис этилган “Олтин мўйна” ордени мамлакатнинг олий давлат мукофотларидан бири бўлиб, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда грузин маданияти, илм-фани ва санъатини тарғиб этиш борасидаги алоҳида хизматлар учун берилади.Турли йилларда мазкур юксак мукофот билан Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, Иордания Подшоҳи Абдулла II, Германия Канцлери Герхард Шрёдер, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиев ва бошқалар тақдирланган.Шундан сўнг Тбилисида Президент Шавкат Мирзиёев шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе фуникулёрда бутун шаҳар манзараси кўриниб турадиган Мтасминда тоғига кўтарилдилар. Бу ерда етакчилар биргаликда суратга тушдилар.
грузия
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/07/03/58786009_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_b5fe92595531a1453702652b13679cc7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев, грузия, президент, мукофот, ўзбекистон
шавкат мирзиёев, грузия, президент, мукофот, ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти билан тақдирланди
09:25 03.07.2026 (янгиланди: 09:26 03.07.2026) “Олтин мўйна” ордени — хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш учун берилади.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Грузиянинг олий давлат мукофоти – “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди.
Мукофотни Грузия Президенти Михаил Кавелашвили топширди.
Ўзбекистон етакчиси Грузия Президенти Михаил Кавелашвили, Бош вазири Ираклий Кобахидзе ҳамда Парламент Раиси Шалва Папуашвилига юксак мукофот учун миннатдорлик билдириб, дўст Грузия халқига тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилади.
1998 йилда таъсис этилган “Олтин мўйна” ордени мамлакатнинг олий давлат мукофотларидан бири бўлиб, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда грузин маданияти, илм-фани ва санъатини тарғиб этиш борасидаги алоҳида хизматлар учун берилади.
Турли йилларда мазкур юксак мукофот билан Буюк Британия Қироличаси Елизавета II, Иордания Подшоҳи Абдулла II, Германия Канцлери Герхард Шрёдер, Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Озарбайжон Президенти Ҳайдар Алиев ва бошқалар тақдирланган.
Шундан сўнг Тбилисида Президент Шавкат Мирзиёев шарафига расмий қабул маросими бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари ва Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе фуникулёрда бутун шаҳар манзараси кўриниб турадиган Мтасминда тоғига кўтарилдилар. Бу ерда етакчилар биргаликда суратга тушдилар.