Кўмир, газ ва нефть ишлаб чиқарилиши камаймоқда – инфографика

Oбуна бўлиш
Кўмир қазиб олиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга камайди.
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-май ойларида табиий газ, нефть, кўмир ва газ конденсати қазиб олиш ҳажми пасайишда давом этди. Бундан Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Беш ой давомида газ қазиб олиш ҳажми 15,8 млрд кубометрни ташкил этди – бу 2025 йилнинг шу давридаги кўрсаткичга нисбатан 14,1 фоизга кам.
Январь-май ойларида кўмир қазиб олиш ҳажми 1,6 млн тоннани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 36,0 фоизга камайди.
Шунингдек, нефть ишлаб чиқариш, газ конденсати қазиб олиш ҳажми ҳам қисқарган.
Батафсил – Sputnik инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0