Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда лак-бўёқ материалларини ишлаб чиқаришда янги қоидалар жорий этилади

© Sputnik / Александр КряжевЛиния фасовки краски на лакокрасочном заводе "Радуга" в Новосибирске.
Линия фасовки краски на лакокрасочном заводе Радуга в Новосибирске.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.07.2026
Oбуна бўлиш
Регламент беш мамлакат учун ягона шаклда гувоҳнома бериш билан давлат рўйхатидан ўтказиш шаклидаги мувофиқликни баҳолаш тартиби белгилайди.
ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши “Лак-бўёқ материалларининг хавфсизлиги тўғрисидаги" техник регламентни қабул қилди. Ҳужжат Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ҳудудида ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш қоидаларини белгилайди.
Тушунтирилишича, ҳужжат лак-бўёқ материаллари, уларнинг маркировкаланиши ва қадоқланиши ҳамда хавфсизлик паспортининг ягона мажбурий талабларини белгилайди.
Регламент ЕОИИнинг божхона ҳудудида идентификация қилиш ва муомалага чиқариш қоидалари, беш мамлакат учун ягона шаклда гувоҳнома бериш билан давлат рўйхатидан ўтказиш шаклидаги мувофиқликни баҳолаш тартиби белгилайди.
Лак-бўёқ материаллари маҳсулотларнинг кенг рўйхатини ўз ичига олади: бўёқлар, лаклар, грунт, сув дисперцияли, кўп таркибли, кукунли материаллар, эмал, ёғочни ҳимоя қилиш воситалари, ёнғинга қарши воситалар, безакли сувоқлар, алиф мойлар ва бошқалар.
Техник регламент 2028 йил 1 январдан Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Россия, Қирғизистонда эса 2032 йил 1 январдан қўлланилади.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Молдова, Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Министр по экономике и финансовой политике ЕЭК Бахыт Султанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва БМТ комиссияси ҳамкорликнинг янги босқичига ўтди
Янгиликлар лентаси
0