Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК ва БМТ комиссияси ҳамкорликнинг янги босқичига ўтди

© Пресс-служба ЕЭКМинистр по экономике и финансовой политике ЕЭК Бахыт Султанов
Министр по экономике и финансовой политике ЕЭК Бахыт Султанов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Oбуна бўлиш
Остонада Евроосиё иқтисодий комиссияси ва БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва ЮНСИТРАЛ ўртасида меморандум имзоланиши БМТ билан тизимли ҳамкорликнинг янги босқичи бўлди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат 2026 йил 28 май куни Остона шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий форуми доирасида имзоланди.
ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султановнинг таъкидлашича, меморандум савдо соҳасидаги ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашда янада чуқур ҳамкорлик қилиш имкониятларини очади.

“Биз учун бу шунчаки расмий воқеа эмас, балки БМТ билан, энг аввало, БМТнинг Халқаро савдо ҳуқуқи бўйича комиссияси — ЮНСИТРАЛ билан тизимли ҳамкорликнинг янги босқичи. ЮНСИТРАЛ стандартлари ва тавсиялари ЕОИИ мамлакатлари, бизнеси ва фуқаролари учун замонавий ва тушунарли ҳуқуқий ечимларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга”, — деди у.

Султановнинг сўзларига кўра, ЮНСИТРАЛ билан ҳамкорлик кўп йиллардан буён давом этиб, кенг кўламли масалаларни қамраб олган. Меморандумни амалга ошириш доирасида томонлар жорий йил учун ҳамкорлик режасини бошлаб юборган.
“Бу вебинарлар, тажриба алмашиш, ахборот кўмаги, онлайн курсларни трансляция қилиш ва бошқа йўналишларни ўз ичига олади. ЕИК учун ЮНСИТРАЛ билан ҳамкорлик, аввало, энг яхши халқаро амалиётларни ўрганиш ва уларни Евроосиё иқтисодий интеграциясининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишда қўллаш демакдир”, — деди Бахит Султанов
Скопление грузовиков на границе Калининградской области с Литвой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕИК ва БМТ трансчегаравий юк ташишни рақамлаштиришни муҳокама қилди
Янгиликлар лентаси
0