Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 33 млрд долларга яқинлашди

Oбуна бўлиш
Мамлакат ташқи савдо айланмаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга ошди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоизга кўп.
Ушбу даврда экспорт ҳажми 12,6 миллиард доллар, импорт эса 20,1 миллиард доллар бўлди.
Шу билан бирга, олтинни ҳисобга олмаганда товарлар экспорти сезиларли ўсиш кўрсатди. Унинг ҳажми 6,5 миллиард долларга етиб, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 29,4 фоизга ошди.
Янгиликлар лентаси
0