Ўзбекистонда 2030 йилгача ўртача умр кўриш 78 ёшга етказилади

© Sputnik / Бахром ХатамовЖители города Денау (Сурхандарьинская область )
Жители города Денау (Сурхандарьинская область ) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Oбуна бўлиш
Мамлакатда ўртача умр кўришни 2026 йил якунига қадар 75,5 ёшга, 2030 йилгача эса 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 75,4 ёшга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлигида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси сайёр мажлисида маълум қилинди.
Таъкидланишича, бу кўрсаткични 2026 йил якунига қадар 75,5 ёшга, 2030 йилгача эса 78 ёшга етказиш мақсад қилинган.
Йиғилиш Инсон камолоти индекси доирасида аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлигини узайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланди. Унда қўмита раиси Одилжон Маматкаримов, соғлиқни сақлаш вазири Элдор Адилов, сенаторлар ва вазирлик масъуллари иштирок этди.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда тиббий хизматлар сифатини яхшилаш, барвақт ўлим ҳолатларини камайтириш ва касалликларни эрта аниқлаш бўйича комплекс чоралар кўрилмоқда. Соҳага ажратилаётган маблағлар оширилиб, тиббиёт муассасалари замонавий ускуналар билан жиҳозланмоқда.
Шунингдек, илғор ташхислаш ва даволаш усуллари, мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўзлаштирилмоқда. Ихтисослаштирилган тиббий хизматлар бирламчи бўғин ва маҳаллалар даражасигача яқинлаштирилмоқда.
Маълум қилинишича, 2025 йилда республика бўйича 5,6 миллион бола 13 турдаги касалликларга қарши эмланган. Шунингдек, 15–49 ёшдаги 9,3 миллион хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтказилган.
Йиғилишда сурункали касалликларга мойил шахсларни мақсадли скринингдан ўтказиш, юрак-қон томир, қандли диабет ва нафас йўллари касалликлари бўлган беморларни бирламчи бўғинда бепул дори-дармон билан таъминлаш ҳажмини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Фрагмент здания министерства здравоохранения Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади: бу нима беради?
Янгиликлар лентаси
0