Ўзбекистонда Соғлиқни сақлаш кодекси ишлаб чиқилади: бу нима беради?

© Sputnik / Авенир ДебердеевФрагмент здания министерства здравоохранения Республики Узбекистан
Фрагмент здания министерства здравоохранения Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжат соҳага оид ўнлаб қонун ва юзлаб қонуности ҳужжатларни тизимлаштириб, соғлиқни сақлаш соҳасини ягона ҳуқуқий асосда тартибга солиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш кодексини ишлаб чиқиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, ҳозир соҳа 76 та қонун ва 400 дан ортиқ қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади. Шу боис қонунчиликни ягона ҳужжатга жамлаш зарурлиги таъкидланди.
Кодексни ишлаб чиқиш стратегияси ва режаси тақдим қилиниб, ҳужжат лойиҳасини 2027 йил декабригача тайёрлаш кўзда тутилаётгани айтилди.
Кодекс қабул қилиниши соҳадаги такрорланувчи нормаларни қисқартириш, тиббиёт ходимларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш ва аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизимини тартибга солишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Президенту представлены комплексные меры по улучшению системы здравоохранения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2026
Бепул тиббий кўриклар, тез ёрдам ва дори-дармон: президент янги таклифларни маъқуллади
Янгиликлар лентаси
0