Ўзбекистон ва Грузия савдо, инвестиция ва логистика бўйича ҳамкорликни кенгайтиради

© SputnikФлаги Узбекистана и Грузии
Флаги Узбекистана и Грузии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Oбуна бўлиш
Лазиз Кудратов Грузия иқтисодиёт вазири Мариам Квривишвили ва 22 та йирик компания раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Тбилиси шаҳрида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Грузия иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазири Мариам Квривишвили ҳамда мамлакатнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Мариам Квривишвили билан музокараларда томонлар савдо, инвестиция ва транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилди.
Шунингдек, қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш ва жорий йил кузида Грузияда Ҳукуматлараро комиссиянинг 11-йиғилишини ўтказиш масалалари келишиб олинди.
Грузиянинг 22 та компания ва ташкилоти раҳбарлари билан учрашувларда саноат, қурилиш, логистика, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, энергетика, нефть-газ соҳаси ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш йўналишларидаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Молиявий ҳамкорлик доирасида TBC банкининг Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириш, халқаро фондлар маблағларини жалб этиш учун инвестиция платформасини яратиш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Эслатамиз, президент Шавкат Мирзиёев 2-3 июль кунлари давлат ташрифи билан Грузияда бўлади.
Тбилиси шаҳрида Грузия президенти Михаил Кавелашвили ҳамда бош вазири Ираклий Кобахидзе билан музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
Музокаралар кун тартибидан Ўзбекистон – Грузия дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Участница шествия, приуроченного к празднованию Дня национального костюма, в Тбилиси, Грузия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.03.2026
Тошкентда Грузия маданияти кунлари: гала-концерт ва фильмлар намойиши бўлади
Янгиликлар лентаси
0