https://sputniknews.uz/20260309/tashkent-georgia-madaniyat-kunlar-56185752.html
Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: гала-концерт ва фильмлар намойиши бўлади
Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: гала-концерт ва фильмлар намойиши бўлади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 9–11 март кунлари “Грузия маданияти кунлари” бўлиб ўтади. Дастурдан гала-концерт, қўшма рақс чиқишлари ва грузин бадиий фильмлари намойиши ўрин олган.
2026-03-09T16:31+0500
2026-03-09T16:31+0500
2026-03-09T16:31+0500
ўзбекистон
маданият вазирлиги
кино
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/06/32680122_0:0:3068:1727_1920x0_80_0_0_c07d592e2b146b6e33fc7ff3b67e12f0.jpg
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 9–11 март кунлари “Грузия маданияти кунлари” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Тадбирлар доирасида “Грузия маданияти кунлари”нинг расмий очилиш маросимига бағишланган “Маданиятлар мулоқоти: Ўзбекистон ва Грузия — асрлар мероси ва замон нафаси” номли гала-концерт дастури ташкил этилади.Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кино саройида грузин бадиий фильмлари намойиши ҳам бўлиб ўтади.Кино кўрсатувлар дастуридан “Тўй”, “Соябон”, “Мусиқачилар”, “Ғалати одамлар” каби турли жанрдаги фильмлар ўрин олган.Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 9–12 июль кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида “Ўзбекистон маданияти ва кино кунлари” ўтказилган эди. Унда ўзбекистонлик санъаткорлар ва раққосалар иштирокида гала-концерт дастури ҳамда кино намойишлари ташкил этилган.
https://sputniknews.uz/20251214/azerbaijan-uzbekistan-madaniyat-kunlar-54162212.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/06/32680122_322:0:3053:2048_1920x0_80_0_0_a81c2d369cb3233af005a10fa4e1a81c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, грузия, грузия маданияти кунлари, тошкент, маданият вазирлиги, гала-концерт, тумор, эрисиони, грузин фильмлари, миллий кино саройи, маданий тадбир, кино кунлари
ўзбекистон, грузия, грузия маданияти кунлари, тошкент, маданият вазирлиги, гала-концерт, тумор, эрисиони, грузин фильмлари, миллий кино саройи, маданий тадбир, кино кунлари
Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: гала-концерт ва фильмлар намойиши бўлади
Ўзбекистон пойтахтида 9–11 март кунлари “Грузия маданияти кунлари” бўлиб ўтади. Дастурдан гала-концерт ва грузин бадиий фильмлари намойиши ўрин олган.
ТОШКЕНТ, 9 мар — Sputnik. Ўзбекистонда 9–11 март кунлари “Грузия маданияти кунлари” бўлиб ўтади. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Тадбирлар доирасида “Грузия маданияти кунлари”нинг расмий очилиш маросимига бағишланган “Маданиятлар мулоқоти: Ўзбекистон ва Грузия — асрлар мероси ва замон нафаси” номли гала-концерт дастури ташкил этилади.
Унда Ўзбекистоннинг “Тумор” рақс ансамбли ва Грузиянинг “Эрисиони” давлат академик халқ ашула ва рақс ансамбли иштирокида қўшма концерт дастури намойиш этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Миллий кино саройида грузин бадиий фильмлари намойиши ҳам бўлиб ўтади.
Кино кўрсатувлар дастуридан “Тўй”, “Соябон”, “Мусиқачилар”, “Ғалати одамлар” каби турли жанрдаги фильмлар ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 9–12 июль кунлари Грузия пойтахти Тбилиси шаҳрида “Ўзбекистон маданияти ва кино кунлари” ўтказилган эди. Унда ўзбекистонлик санъаткорлар ва раққосалар иштирокида гала-концерт дастури ҳамда кино намойишлари ташкил этилган.