https://sputniknews.uz/20260702/uch-qiz-xalqaro-tanlov-sovrin-58747310.html
Россиялик ўқитувчи тайёрлаган уч қиз халқаро танловда барча совринли ўринларни эгаллади
Россиялик ўқитувчи тайёрлаган уч қиз халқаро танловда барча совринли ўринларни эгаллади
Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарё вилояти Китоб шаҳри ўқувчи қизлари “Евроосиё рус тилида сўзлашади” халқаро танловида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллади. Уларни педагог Александра Бадмаева тайёрлаган.
2026-07-02T10:02+0500
2026-07-02T10:02+0500
2026-07-02T10:23+0500
таълим
мактаб
қашқадарё вилояти
танлов
россия
рус тили
рус адабиёти
ўқитувчилар
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/13/18807441_0:448:2049:1600_1920x0_80_0_0_2d88ceef11325638b64172d08ea99ec0.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. “Евроосиё рус тилида сўзлашади” III Халқаро бадиий ўқиш танлови Ўзбекистон вакиллари учун тўлиқ ғалаба билан якунланди. Танловнинг бутун шоҳсупасига Қашқадарё вилояти Китоб шаҳри ўқувчи қизлари кўтарилди.Биринчи ўрин Мадинабону Манноновага, иккинчи ўрин Малика Ғайратовага, учинчи ўрин эса Имона Абдураҳмоновага насиб этди.Эътиборлиси, уч финалчининг барчасини “Хориждаги россиялик ўқитувчи” халқаро гуманитар лойиҳаси иштирокчиси Александра Бадмаева тайёрлаган. Ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг чиқишларини юқори баҳолаш билан бирга, уларни тайёрлашдаги педагогик ёндашувни ҳам алоҳида таъкидлади.Педагогнинг таъкидлашича, бундай танловларда иштирок этиш болаларнинг шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу уларга нафақат ўз маҳоратини намойиш этиш, балки халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имконини ҳам беради.Аввалроқ Александра Бадмаева тайёрлаган Китоб шаҳридаги 2-мактаб ўқувчилари математика фанидан ўтказилган “Систематика” халқаро олимпиадасида ҳам совринли натижаларга эришган эди.
https://sputniknews.uz/20260304/russia-kimyo-oqituvchi-hikoya-56103442.html
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/13/18807441_0:256:2049:1792_1920x0_80_0_0_9a1ba4adf4baa0f9696dc8300ed74ca3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, мактаб, қашқадарё вилояти, танлов, россия, рус тили, рус адабиёти, ўқитувчилар, жамият
таълим, мактаб, қашқадарё вилояти, танлов, россия, рус тили, рус адабиёти, ўқитувчилар, жамият
Россиялик ўқитувчи тайёрлаган уч қиз халқаро танловда барча совринли ўринларни эгаллади
10:02 02.07.2026 (янгиланди: 10:23 02.07.2026) Китоблик уч ўқувчи қиз халқаро танловда 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллади. Уларни Александра Бадмаева тайёрлаган. Аввалроқ Бадмаева ўқувчилари математика бўйича танловда ҳам ғолиб бўлган эди.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. “Евроосиё рус тилида сўзлашади” III Халқаро бадиий ўқиш танлови Ўзбекистон вакиллари учун тўлиқ ғалаба билан якунланди. Танловнинг бутун шоҳсупасига Қашқадарё вилояти Китоб шаҳри ўқувчи қизлари
кўтарилди.
Биринчи ўрин Мадинабону Манноновага, иккинчи ўрин Малика Ғайратовага, учинчи ўрин эса Имона Абдураҳмоновага насиб этди.
Эътиборлиси, уч финалчининг барчасини “Хориждаги россиялик ўқитувчи” халқаро гуманитар лойиҳаси иштирокчиси Александра Бадмаева тайёрлаган. Ҳакамлар ҳайъати ўқувчиларнинг чиқишларини юқори баҳолаш билан бирга, уларни тайёрлашдаги педагогик ёндашувни ҳам алоҳида таъкидлади.
“Қизларнинг ғайрати ва истеъдоди билан чексиз фахрланаман. Уларнинг ғалабаси адабиётга бўлган муҳаббатнинг чегараси йўқлигининг энг яхши исботидир”, — деди Александра Бадмаева.
Педагогнинг таъкидлашича, бундай танловларда иштирок этиш болаларнинг шахс сифатида шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Бу уларга нафақат ўз маҳоратини намойиш этиш, балки халқаро майдонда ўзини кўрсатиш имконини ҳам беради.
Аввалроқ Александра Бадмаева тайёрлаган Китоб шаҳридаги 2-мактаб ўқувчилари математика фанидан ўтказилган “Систематика” халқаро олимпиадасида ҳам совринли натижаларга эришган эди.