Ўзбек тилини ўрганиб, Ўзбекистонни севиб қолган россиялик кимё ўқитувчиси ҳикояси

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўқитувчининг тан олишича, бу мамлакат унинг учун шунчаки иш жойидан кўра кўпроқ аҳамият касб этган – бу ерда у халқаро лойиҳа доирасида ўз кучини синаб, ҳамкасблари билан тажриба алмашиш имконигаэга бўлди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Тўрт йил муқаддам Дашинима Ренчин-Немаев Санкт-Петербургдан Ўзбекистонга келган. У уч йил давомида Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида кимё фанидан дарс берди. Бугунги кунда эса Тошкент шаҳридаги 191-сонли умумтаълим мактабида ишламоқда. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар бермоқда.
Ренчин-Немаев – “Хориждаги россиялик ўқитувчи” ҳамда “Зўр!” лойиҳалари иштирокчиси. Педагогнинг тан олишича, бу мамлакат у учун шунчаки иш жойидан кўра кўпроқ аҳамият касб этган – бу ерда халқаро лойиҳа доирасида ўз кучини синаб, ҳамкасблари билан тажриба алмашиш имконига эга бўлди.
“Хориждаги россиялик ўқитувчи”лойиҳаси Россия Маориф вазирлиги Халқаро ҳамкорлик маркази ҳамкор мамлакатларнинг соҳага оидвазирликлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.
Ўқитувчининг айтишича, у Ўзбекистонда таълим муассасалари, халқ таълими бошқармаси, ҳамкасблари ва ўқувчилар томонидан жиддий қўллаб-қувватлашни дарҳол ҳис қилган.
“ Лойиҳа ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Биз ҳамкасбларимиз билан Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстликни, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни, шунингдек, рус тилининг миллатлараро ва маданиятлараро мулоқот тили сифатидаги мавқесини мустаҳкамлаш учун барча саъй-ҳаракатларни қилмоқдамиз”, — дейди у.
Педагог мамлакатнинг маданий хусусиятлари ҳақида айниқса илиқ сўзларни айтади.
“ Бу ерда оилавий қадриятлар жуда кучли. Оилавий қадриятлар жуда муҳим, чунки оила муқаддасдир. Айтишим мумкинки, бу ердаги болалар ҳам, худди бутун дунёдаги барча болалар каби, жуда қизиқувчан: Россияда қандай бўлса, Ўзбекистонда ҳам шундай”, — деб таъкидлайди у.
Ўқувчилар устознинг дарсларига мамнуният билан қатнашиб, уларда фаол иштирок этишади.
“Методикаларанча кўп. Албатта, биз Россиядаги мавжуд методикаларга таянамиз. Айнан маҳаллий ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда қўллайдиган шакл ва усулларимиз муҳим – биз улардан ўзлари фойдаланадиган қизиқарли илмий ёндашувларни ўзлаштирамиз”, — дейди Ренчин-Немаев.
Ўқитувчи тўрт йил ичида деярли бутун Ўзбекистонни айланиб чиқди ва ўзбек тилини ўрганди: Урганчда Хоразм шевасини, пойтахтда эса Тошкент лаҳжасини ўзлаштирди.
“Бу мен учун муҳим, негаки биз мулоқот ўрнатмоқдамиз ва ишлаётган ҳудудимиздаги халқнинг маданияти ва тилини билишимиз ва тушунишимиз лозим”, — дейди у.
Педагог Ўзбекистонда истиқболли ёшлар кўплигига ишонади. Унинг шогирдлари маърифий тадбирларда мунтазам қатнашиб туради. Масалан, яқинда улар Тошкентдаги Рус уйида Ўзбекистон илм-фани тарихига ҳисса қўшган машҳур олимлар ҳақида маърузаларни тақдим этишди.
— Шунингдек, яқинда Дмитрий Иванович Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиалида Менделеев ўқишларини ҳам ўтказдик, — дейди у.
Яқинда 191-сонли мактабнинг тўққизинчи синф ўқувчиси ва Ренчин-Немаевнинг шогирди Давид Мурзин спортдаги жароҳатлар бўйича тадқиқоти билан “Инновацион ривожланиш стратегиялари” танловида ғолиб бўлди. Унга дипломни Россия стратегия мактаби асосчиси, академик Владимир Квинт топширди.
“Лойиҳамнинг ғояси ҳар бир ўқувчи учун у бажара оладиган машғулотлар тизимини индивидуал тарзда ишлаб чиқишдир. Ўқувчини толиқтириб қўймаслик учун у нималарни бажара оладиванималарни йўқ,аниқлашкерак бўлади”, — дейди мактаб ўқувчиси.
Танлов ғолиблари қаторида мактабнинг яна бир ўқувчиси Акмал Хабиров ҳам бор. У “ЭкоДоира: барқарор келажак мактаби”лойиҳасини тақдим этди. Ёш ихтирочининг лойиҳасига мактаб директори Шоира Багирова раҳбарлик қилган.
191-сонли мактаб “Владимир Квинт номидаги ёш стратеглар мактаби”лойиҳасида уч йилдан берииштирок этмоқда.Ўқувчилар Россотрудничество ҳузуридаги“Кичик академия”доирасида тайёрланади.
“Уч йилдан бери ўқувчиларимиз халқаро танловларда қатнашиб келмоқда. Бу танловларда нафақат Россия, балки Ўзбекистон, Хитой ва бошқа мамлакатлар ҳам иштирок этади”, — дейди Шоира Багирова.
Унинг сўзларига кўра, мактаб ўқувчилари таълим муассасасига шу пайтгача тўрт марта ташриф буюрган Владимир Квинтнинг асарларини қизиқиш билан ўрганмоқда.
“У ўқувчиларимиз билан мамнуният билан учрашиб туради. Мактабимизга тўрт маротаба ташриф буюрган ва ҳар сафар бу учрашувлар ўқувчиларимиз ҳамда ўқитувчиларимиз қалбида катта, унутилмас таассурот қолдиради. Чунки у ниҳоятда билимдон инсон, стратегия фанининг отаси, десак ҳам муболаға бўлмайди. У ўқувчиларимизга мактабданоқ стратегик фикрлашни қандай ривожлантиришни ўргатади”, — дейди у.
Хориждаги рус мактаблари ассоциацияси таркибидаги 191-сонли умумтаълим мактаби Ўзбекистон ва Россиянинг таълим соҳасидаги самарали ҳамкорлигининг ёрқин намуналаридан биридир. Бу ҳамкорлик ўқитувчиларга ўзаро тажриба алмашиш ва маданий алоқаларни кенгайтириш имконини беради. Қолаверса, Ўзбекистонда фаолият юритаётган россиялик педагоглар ўзбек меҳмондўстлигидан тобора кўпроқ баҳраманд бўлмоқда. Улардан бири Дашинима Ренчин-Немаев Ўзбекистон – дўстлик ва тинчлик ҳудуди эканига қатъий ишонади.
Россия таълим усуллари Ўзбекистон мактаб ўқувчиларига қандай ёрдам бермоқда — видео - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.08.2025
Матбуот маркази
Россия таълим усуллари ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларига қандай ёрдам бермоқда — видео
Янгиликлар лентаси
0