Янги авлод рассомлари шиддат билан ўзгараётган дунёни қандай қабул қилмоқда – фото
Oбуна бўлиш
Тошкентда очилган “CTRL+ART” кўргазмасида 50 нафардан зиёд ёш рассомнинг 200 тага яқин асари намойиш этилмоқда.
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида “CTRL+ART” ёшлар кўргазмасининг очилиши бўлиб ўтди. Ҳар йили Ёшлар куни муносабати билан ташкил этиладиган ушбу замонавий маданий лойиҳа ёш рассомларни қўллаб-қувватлаш, уларга ўз ижодини кенг жамоатчиликка намойиш этиш ва томошабин билан мулоқот қилиш имконини беради.
“CTRL+ART” — бу шунчаки кўргазма эмас, балки янги авлод рассомлари шиддат билан ўзгараётган дунёни қандай қабул қилаётганини кўрсатувчи визуал тадқиқотдир.
Унда рақамли давр, урбанизация, клипли тафаккур ва анъанавий тасвирий санъат бир маконда уйғунлашиб, янги шакл ва мазмун касб этади.
Кўргазма иштирокчилари рақамли муҳит, шаҳар маданияти ва тезкор ахборот оқими инсон тафаккури ҳамда визуал идрокига қандай таъсир кўрсатаётганини ўрганади. Классик тасвирий воситалар замонавий ғоялар билан уйғунлашиб, ёш ижодкорлар учун янги ифода шаклларини очиб беради.
Экспозицияда С. Эркинов, Д. Тўхтакулов, А. Григорянц, Р. Алимова, Т. Лашенов, Й. Сатторов, К. Ҳазратқулов, Т. Бисмахова каби 50 нафардан зиёд ёш рассомнинг 200 тага яқин асари тақдим этилган. Турли техника ва материалларда яратилган ушбу ишлар муаллифларнинг шахсий қарашлари, ички кечинмалари ва ижтимоий позициясини акс эттиради.
Кўргазма доирасида Nur Art School билан ҳамкорликда журналистлар учун “Санъат ичида” махсус арт-қароргоҳ лойиҳаси ҳам ташкил этилди.
Беш кунлик лаборатория блогерлар, медиа ва контент яратувчилар учун мўлжалланган бўлиб, унда иштирокчилар менторлар билан ишлайди ҳамда кўргазма асосида интервью, репортаж, фото ва видео материаллар тайёрлайди.
“CTRL+ART” янги авлод санъатининг импульси, ижодий изланиш ва эркин тажриба майдони сифатида тақдим этилмоқда.
Кўргазма 2026 йил 25 июлга қадар давом этади.

1/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

2/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

3/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

4/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

5/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

6/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

7/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

8/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

9/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

10/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

11/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

12/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

13/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

14/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

15/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

16/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

17/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

18/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

19/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси

20/20
© Sputnik / Бахром Хатамов
Ёш рассомлар кўргазмаси