ММФИ Тошкент филиали атом энергетикаси хавфсизлиги бўйича мутахассислар тайёрлайди

© Ташкентский филиал НИЯУ МИФИТашкентский филиал НИЯУ МИФИ посетило руководство МЧС Республики Узбекистан
Ташкентский филиал НИЯУ МИФИ посетило руководство МЧС Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Oбуна бўлиш
Филиал базасида ФВВ Академияси кафедраси очилиб, атом энергетикаси объектлари хавфсизлиги бўйича дуал таълим йўлга қўйилади.
ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. "Москва муҳандислик-физика институти" миллий тадқиқот ядро университети ("ММФИ" МТЯУ) Тошкент филиали атом энергетикаси объектлари хавфсизлигини таъминлаш учун мутахассислар тайёрлашда иштирок этади. Бу ҳақда филиал матбуот хизмати хабар берди.
Бу борада ФВВ Академияси, “Ўзатом” агентлиги, Фанлар академияси Ядро физикаси институти ва ММФИ Тошкент филиали ўртасида келишувларга эришилди.
Филиалга ФВВ вазири ўринбосари Нуриддин Қодиров ва ФВВ Академияси бошлиғи Музаффаржон Мамасиддиқов ташриф буюрди. Улар университетнинг лаборатория базаси, ўқув-илмий инфратузилмаси ва таълим жараёнида юқори технологияли ускуналардан фойдаланиш амалиёти билан танишди.
© Ташкентский филиал НИЯУ МИФИТашкентский филиал НИЯУ МИФИ посетило руководство МЧС Республики Узбекистан
Ташкентский филиал НИЯУ МИФИ посетило руководство МЧС Республики Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Ташкентский филиал НИЯУ МИФИ посетило руководство МЧС Республики Узбекистан
Учрашувда фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, атом энергетикаси объектлари хавфсизлиги, техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва радиация мониторинги бўйича дуал таълим тизимини ташкил этишга эътибор қаратилди.
Режага кўра, назарий тайёргарлик ва лаборатория машғулотлари ММФИ Тошкент филиали базасида ўтказилади. Амалий машғулотлар эса Ядро физикаси институтининг ядровий объектларида, жумладан, ВВР-СМ тадқиқот реактори ва бошқа илмий қурилмаларда ташкил этилади.
Учрашувнинг муҳим натижаси сифатида ММФИ Тошкент филиалида ФВВ Академияси кафедрасини очиш бўйича келишувга эришилди. Томонлар атом энергиясидан фойдаланиш объектлари хавфсизлигини таъминлайдиган янги авлод мутахассисларини тайёрлашда ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.
НИЯУ МИФИ в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2026
"ММФИ"нинг Тошкент филиалида ядро физикаси бўйича магистратура очилмоқда
Янгиликлар лентаси
0