https://sputniknews.uz/20260701/world-bank-rogun-ges-grant-58730809.html
Жаҳон банки Роғун ГЭС қурилиши учун 300 млн долларлик грантни маъқуллади
Жаҳон банки Роғун ГЭС қурилиши учун 300 млн долларлик грантни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Жаҳон банки Роғун ГЭСи қурилишини молиялаштиришни кенгайтирди. Лойиҳа учун ажратилган умумий маблағ 650 млн долларга етди, у қурилиш ишлари ҳамда экологик ва ижтимоий хавфсизлик талабларини таъминлашга йўналтирилади.
2026-07-01T13:31+0500
2026-07-01T13:31+0500
2026-07-01T13:31+0500
энергетика
сув
гэс қурилиши
роғун гэс
молиялаштириш
дунёда
тожикистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24965335_0:85:1620:996_1920x0_80_0_0_c540d495f797bc1be9dc9e3f67130195.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Жаҳон банки Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилишини молиялаштиришнинг иккинчи босқичини маъқуллади. Лойиҳа учун 300 миллион долларлик грант ажратилади. Бу ҳақда Жаҳон банки матбуот хизмати маълум қилди.Банк маълумотига кўра, грант қурилиш-монтаж ишлари, электромеханик ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш, шунингдек, лойиҳада сифат ва хавфсизлик талаблари бажарилишини назорат қилишга йўналтирилади. Шу билан Жаҳон банки томонидан Роғун ГЭСни молиялаштиришнинг умумий ҳажми 650 миллион долларга етди.Жаҳон банки Роғун ГЭС Тожикистонда электр энергияси тақчиллигини камайтириши ва янги иш ўринлари яратиши мумкинлигини таъкидламоқда.
https://sputniknews.uz/20251204/central-asia-suv-limitlar-53940772.html
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/02/24965335_90:0:1530:1080_1920x0_80_0_0_1a72a602130ed3711257ba4d634ed7cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
энергетика, сув, гэс қурилиши, роғун гэс, молиялаштириш, дунёда, тожикистон
энергетика, сув, гэс қурилиши, роғун гэс, молиялаштириш, дунёда, тожикистон
Жаҳон банки Роғун ГЭС қурилиши учун 300 млн долларлик грантни маъқуллади
Банкнинг лойиҳани молиялаштиришининг умумий ҳажми 650 млн долларга етди
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Жаҳон банки Тожикистондаги Роғун ГЭС қурилишини молиялаштиришнинг иккинчи босқичини маъқуллади. Лойиҳа учун 300 миллион долларлик грант ажратилади. Бу ҳақда Жаҳон банки матбуот хизмати
маълум қилди.
Банк маълумотига кўра, грант қурилиш-монтаж ишлари, электромеханик ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш, шунингдек, лойиҳада сифат ва хавфсизлик талаблари бажарилишини назорат қилишга йўналтирилади. Шу билан Жаҳон банки томонидан Роғун ГЭСни молиялаштиришнинг умумий ҳажми 650 миллион долларга етди.
Жаҳон банки Роғун ГЭС Тожикистонда электр энергияси тақчиллигини камайтириши ва янги иш ўринлари яратиши мумкинлигини таъкидламоқда.
Роғун ГЭСи Душанбе шаҳридан 110 км узоқликда, Вахш дарёсида жойлашган. Вахш Амударё ҳавзасининг муҳим ирмоқларидан бири ҳисобланади.
Лойиҳа маълумотларига кўра, Роғун ГЭСнинг тўлиқ қуввати 3 780 МВтни ташкил этади. Сув омборининг умумий сиғими 13,3 км³, тўғон баландлиги эса 335 метр бўлиши режалаштирилган. Таққослаш учун, Чорвоқ сув омборининг тўлиқ сиғими қарийб 2 км³, Чорвоқ ГЭСнинг қуввати эса 666 МВт атрофида.
Роғун ГЭС қурилиши 1976 йилда бошланган, аммо СССР парчаланганидан кейин тўхтаб қолган. Кейинчалик Тожикистон лойиҳани қайта тиклади. Ҳозиргача олтита агрегатдан иккитаси ишга туширилган. Учинчи агрегатни 2027 йилда ишга тушириш режалаштирилган.