https://sputniknews.uz/20251204/central-asia-suv-limitlar-53940772.html
Марказий Осиёда сув лимитлари келишилди — ўтган йилга нисбатан қанчалик ўзгарди?
Марказий Осиёда сув лимитлари келишилди — ўтган йилга нисбатан қанчалик ўзгарди?
Sputnik Ўзбекистон
Марказий Осиё давлатлари Амударё ва Сирдарё бўйича 2025–2026 йил сув лимитларини тасдиқлади. Амударёдан 55,4 млрд, Сирдарёдан 4,21 млрд куб метр сув тақсимланади. Арал, Қорақалпоғистон ва Хоразм учун экологик сув ажратилди.
2025-12-04T15:33+0500
2025-12-04T15:33+0500
2025-12-04T15:47+0500
амударё
сирдарё
чорвоқ сув омбори
тожикистон
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
туркманистон
орол денгизи
дунёда
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/04/53940337_0:146:3124:1903_1920x0_80_0_0_8da3a8cd5a7ca5b90e20f9cc6fb08d9e.jpg
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Марказий Осиё бўйича сув хўжалигини мувофиқлаштириш давлат комиссияси 2025–2026 йиллар суғоришлараро даври учун сув олиш лимитлари ва сув омборлари иш режими бўйича келишувга келди.Келишувга кўра, Амударёда умумий сув лимити 55,4 миллиард куб метр этиб белгиланди. Шундан 15,9 миллиард куб метри октябрь-апрель ойларига тўғри келади.Давлатлар кесимида тақсимот:Орол денгизи ва Амударё дельтаси учун 4,2 млрд куб метр сув ажратилади, унинг ярми суғориш даврда берилади.Шунингдек, санитар-экологик мақсадларда 800 млн куб метр сув белгиланган:Бу миқдор Оролбўйи экотизими ва ичимлик суви таъминотини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.Сирдарё дарёсида вегетация даври учун умумий сув олиш лимити 4,22 млрд куб метр этиб белгиланди.Давлатлар кесимида:Бу кўрсаткичлар прогноз қилинган оқимлар, сув омборларидаги мавжуд захиралар ва экологик талаблар асосида шакллантирилган.Сув омборларидаги ҳолат2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, сув омборларидаги умумий захира 15,52 млрд куб метрни ташкил этди.2026 йил учун асосий сув омборларига кутилган оқим:Умумий ёнбош оқим, яъни асосий дарёга келадиган “қўшимча сувлар” норманинг 71%, яъни 12,77 млрд куб метр бўлиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250908/uzbekistan-kazakhstan-kyrgyzstan-suv-energetika-kelishuv-51800427.html
амударё
сирдарё
чорвоқ сув омбори
тожикистон
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0c/04/53940337_197:0:2928:2048_1920x0_80_0_0_3cc9cf0a17715a91c7a2cb09ad649720.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий осиё, ўзбекистон, қозоғистон, қирғизистон, тожикистон, туркманистон, амударё, сирдарё, арал денгизи, керки гидропости, тўқтоғул сув омбори, андижон сув омбори, чорвоқ сув омбори, сув лимитлари, сув тақсимоти, 2025–2026, экологик сток, санитар-экологик режим, оролбўйи, хоразм, қорақалпоғистон, дашоғуз, сув хўжалиги, сув баланси, ёнбош оқим
марказий осиё, ўзбекистон, қозоғистон, қирғизистон, тожикистон, туркманистон, амударё, сирдарё, арал денгизи, керки гидропости, тўқтоғул сув омбори, андижон сув омбори, чорвоқ сув омбори, сув лимитлари, сув тақсимоти, 2025–2026, экологик сток, санитар-экологик режим, оролбўйи, хоразм, қорақалпоғистон, дашоғуз, сув хўжалиги, сув баланси, ёнбош оқим
Марказий Осиёда сув лимитлари келишилди — ўтган йилга нисбатан қанчалик ўзгарди?
15:33 04.12.2025 (янгиланди: 15:47 04.12.2025) Марказий Осиё давлатлари 2025–2026 йилларда сув олиш лимитлари ва сув омборлари иш режимини келишиб, Амударё ва Сирдарё бўйича янги тақсимотни белгилади.
ТОШКЕНТ, 4 дек – Sputnik. Марказий Осиё бўйича сув хўжалигини мувофиқлаштириш давлат комиссияси 2025–2026 йиллар суғоришлараро даври учун сув олиш лимитлари ва сув омборлари иш режими бўйича
келишувга келди.
Келишувга кўра, Амударёда умумий сув лимити 55,4 миллиард куб метр этиб белгиланди. Шундан 15,9 миллиард куб метри октябрь-апрель ойларига тўғри келади.
Давлатлар кесимида тақсимот:
Тожикистон – 9,82 млрд куб м;
Туркманистон – 22 млрд куб м;
Ўзбекистон – 22 млрд куб м
(ўтган йилги билан бир хил
).Қўшимча равишда, дарёнинг қуйи қисмидаги назорат нуқтаси — “Керки” гидропостига 44 млрд куб метр сув оқими етиб бориши керак. Бу — давлатлар сув олгандан кейин ҳам дарёда қолиши шарт бўлган экологик ва гидрологик мажбурий оқим.
Орол денгизи ва Амударё дельтаси учун 4,2 млрд куб метр сув ажратилади, унинг ярми суғориш даврда берилади.
Шунингдек, санитар-экологик мақсадларда 800 млн куб метр сув белгиланган:
Дашоғуз вилояти – 150 млн куб м;
Хоразм вилояти – 150 млн куб м;
Қорақалпоғистон – 500 млн куб м.
Бу миқдор Оролбўйи экотизими ва ичимлик суви таъминотини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Сирдарё дарёсида вегетация даври учун умумий сув олиш лимити 4,22 млрд куб метр этиб белгиланди.
Қозоғистон – 460 млн куб м;
Қирғизистон – 47 млн куб м;
Тожикистон – 365 млн куб м;
Ўзбекистон – 3,34 млрд куб м
(ўтган йилги билан бир хил).Бу кўрсаткичлар прогноз қилинган оқимлар, сув омборларидаги мавжуд захиралар ва экологик талаблар асосида шакллантирилган.
2024 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, сув омборларидаги умумий захира 15,52 млрд куб метрни ташкил этди.
2026 йил учун асосий сув омборларига кутилган оқим:
Тўқтағул сув омбори – 2,93 млрд куб м (норманинг 98%);
Андижон сув омбори – 884 млн куб м (норманинг 95%);
Чорвоқ сув омбори – 1,07 млрд куб м (норманинг 75%).
Умумий ёнбош оқим, яъни асосий дарёга келадиган “қўшимча сувлар” норманинг 71%, яъни 12,77 млрд куб метр бўлиши кутилмоқда.