Ўзбекистонда камёб ёввойи ҳайвонларни овлаш вақтинча тақиқланади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишОхотник
Охотник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2026
Oбуна бўлиш
Чеклов фермалар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштирилаётган ёввойи ҳайвонларни овлашга татбиқ этилмайди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Ўзбекистонда камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни овлаш 2026 йил 1 августдан 2028 йил 1 январга қадар тақиқланади. Бу бўйича тегишли ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, тақиқ ҳужжат иловасида белгиланган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвон турларига нисбатан амал қилади.
Шу билан бирга, чеклов фермалар, питомниклар, инкубаторлар, балиқчилик питомниклари ва ҳовуз хўжаликларида сақланаётган ёки етиштирилаётган ёввойи ҳайвонларни овлашга татбиқ этилмайди. Шунингдек, илмий ва тиббий мақсадларда фойдаланиш учун ов қилиш ҳолатлари ҳам бундан мустасно.
Ёввойи ҳайвонларни тутиш бўйича квоталарни шакллантириш ва тақсимлашда ов қилиш тақиқланган турларга квота ажратилишига йўл қўйилмайди.
Қарорда сув ҳавзаларини балиқ чавоқлари билан бойитиш чоралари ҳам белгиланган. 2026 йил 1 августдан 2030 йил 1 январга қадар республика марказий шаҳарларидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларга ҳар йили камида 15 тонна балиқ чавоқлари қўйилади.
Балиқ чавоқлари турлари Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Фанлар академияси томонидан тузиладиган рўйхат асосида белгиланади.
Красная книга Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.01.2026
Ўзбекистон Қизил китоби: айрим ҳайвон ва ўсимликлар чиқарилиши ва айримлар қўшилиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0