Ўзбекистонда олти ҳудуд транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштирилиши мумкин
16:57 01.07.2026 (янгиланди: 17:14 01.07.2026)

© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Ҳудудларда логистика марказлари ташкил этмоқчи бўлган тадбиркорларга ҳар бир ҳудудда 50 гектардан, жами 300 гектар ер майдони таклиф этилади.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Президентга тақдим қилинган таклифларда Хонобод ва Ангрен шаҳарлари, Янгийўл, Оҳангарон, Олот ва Термиз туманларини транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштириш масаласи кўриб чиқилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Таклифларга кўра, Хонобод шаҳри “Хитой йўли дарвозаси” сифатида Хитой – Марказий Осиё – Каспий – Кавказ – Европа, Хитой – Марказий Осиё – Трансафғон ҳамда Хитой – Марказий Осиё – Эрон транзит йўлакларига хизмат қилади.
Ангрен шаҳри, Янгийўл ва Оҳангарон туманлари транзит ва ташқи савдо юкларини оралиқ тақсимлаш марказлари сифатида ривожлантирилиши мумкин.
Олот тумани “Ўрта йўлак дарвозаси”, Термиз тумани эса “Трансафғон йўлаги дарвозаси” сифатида ихтисослаштирилади. Бу йўналишлар орқали Хитой, Марказий Осиё, Эрон, Кавказ, Европа ва Покистон бозорларига чиқиш имкониятлари кенгайиши кутилмоқда.
Ушбу ҳудудларда логистика марказлари ташкил этмоқчи бўлган тадбиркорларга ҳар бир ҳудудда 50 гектардан, жами 300 гектар ер майдони таклиф этилади. Бу мақсадлар учун ҳар йили 200 млн долларлик имтиёзли ва кам фоизли кредит линияларини йўналтириш назарда тутилмоқда.
Логистика марказлари учун ташқи инфратузилма бюджет ҳисобидан барпо этилиши режалаштирилган.
Тақдимотда бир қатор инфратузилма лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди. Жумладан:
— “Халқобод” чегара пункти фаолиятини тиклаш ва божхона терминали ташкил этиш;
— Қибрай ва Термиз туманларида божхона терминали ҳамда автотураргоҳлар қуриш;
— Хонобод шаҳрида халқаро темир йўл чегара ўтказиш пунктини барпо этиш;
— Янгийўл туманидаги темир йўл станциясини кенгайтириш;
— Оҳангарон туманида “А” тоифадаги йирик логистика марказини қуриш таклиф қилинди.
— Қибрай ва Термиз туманларида божхона терминали ҳамда автотураргоҳлар қуриш;
— Хонобод шаҳрида халқаро темир йўл чегара ўтказиш пунктини барпо этиш;
— Янгийўл туманидаги темир йўл станциясини кенгайтириш;
— Оҳангарон туманида “А” тоифадаги йирик логистика марказини қуриш таклиф қилинди.
Шунингдек, логистика марказларида терминал ва омборларни бошқариш тизимларини жорий этиш, уларни “E-logistika” платформасига интеграция қилиш, юк автотранспортларини онлайн кузатиш ва электрон ҳисобга олиш тизимини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Чегара ўтказиш пунктларида “ягона тўхташ” тамойилини жорий этиш орқали юкларни расмийлаштириш жараёнини тезлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Соҳада хусусий инвестицияларни кўпайтириш учун логистика марказларига замонавий ускуналар, омборхона ва юк ортиш-тушириш техникалари, агрегат ва эҳтиёт қисмларни олиб киришда божхона божи ҳамда мажбурий сертификатлаш талабларини енгиллаштириш таклиф қилинди.
Тақдимот якунида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди
