Ўзбекистон экспорти 13,3 млрд долларга етди — энг кўп маҳсулот Россияга етказиб берилди

© СП BMB-NRC AgrologisticsЗавершился первый этапа узбекско-российского СП "BMB-NRC Agrologistics"
Завершился первый этапа узбекско-российского СП BMB-NRC Agrologistics - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2026
Oбуна бўлиш
Ўсишда хизматлар ва тўқимачилик етакчи бўлди, энг кўп экспорт Россияга тўғри келди.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон экспорти олтин экспортини ҳисобга олмаган ҳолда 13,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,5 фоизга ёки 3 миллиард долларга кўп. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ҳисобот даврида хизматлар экспорти 5 млрд долларга, тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,5 млрд долларга, мева-сабзавот маҳсулотлари 881,2 млн долларга етган. Қурилиш материаллари экспорти 680,2 млн доллар, заргарлик буюмлари 654 млн доллар, электротехника саноати маҳсулотлари 595,8 млн доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари эса 577,6 млн долларни ташкил этган.
Экспорт бўйича асосий савдо ҳамкорлари қаторида Россия етакчилик қилмоқда — ушбу мамлакатга экспорт ҳажми 1,8 млрд долларга етган.
Кейинги ўринларда Хитой — 1,2 млрд доллар, Афғонистон — 728,5 млн доллар, Қозоғистон — 562 млн доллар, Туркия — 414,2 млн доллар ва Қирғизистон — 409 млн доллар қайд этилган.
Вазирлик маълумотларига кўра, шу даврда Ўзбекистон 7 та янги мамлакатга экспорт йўлга қўйган.

Маълумот учун, Миллий статистика қўмитасининг сўнгги очиқ статистикасига кўра, 2026 йилнинг январь–май ойларида Ўзбекистоннинг номонетар олтин экспорти 1,5 млрд долларни ташкил этган.

Внешнеторговый_оборот_Узбекистана_со_странами_ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.06.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдоси кўрсаткичлари
Янгиликлар лентаси
0