https://sputniknews.uz/20260701/tdyuu-kirish-iq-test-58734234.html
ТДЮУнинг айрим йўналишларига кириш учун IQ тест жорий этилади
ТДЮУнинг айрим йўналишларига кириш учун IQ тест жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
ТДЮУнинг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” йўналишларига киришда IQ тест жорий этилади. Синовдан ўтган абитуриентлар ушбу йўналишларни танлаш имконига эга бўлади.
2026-07-01T15:56+0500
2026-07-01T15:56+0500
2026-07-01T16:05+0500
таълим
отм
олий таълим муассасалари
ўзбекистон
имтиҳон
имтиёз
абитуриент
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/793/50/7935048_0:135:2592:1593_1920x0_80_0_0_4e4c2417e8cd7363f062be3e8d626f18.jpg
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тошкент давлат юридик университетининг айрим бакалавриат йўналишларига ўқишга киришда IQ тест синовлари ўтказилади. Бу бўйича олий таълим ташкилотлари бакалавриатига қабул тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.Янги тартиб “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларига қабул жараёнида қўлланади. Фақат IQ тестдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ТДЮУнинг ушбу йўналишларини танлаши мумкин бўлади.IQ тестлари ҳар йили 10 июлга қадар ташкил этилади. Синовларни ўтказиш ва натижаларни баҳолаш хорижий ташкилот талаблари асосида амалга оширилади.Шунингдек, олий маълумотга эга шахслар ТДЮУнинг махсус 3 йиллик таълим дастури доирасида “юриспруденция” йўналишига иккинчи ва ундан кейинги олий таълим учун қабул қилинади. Улар 10 июлдан 10 августга қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтади.Бундан ташқари, ТДЮУ магистратурасида ўқиш муддати “Юриспруденция” бакалавриат йўналишини тамомлаганлар учун 1 йил, турдош йўналиш битирувчилари учун 2 йил этиб белгиланади.
https://sputniknews.uz/20251127/yuridik-talim-isloh-53781448.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/793/50/7935048_144:0:2448:1728_1920x0_80_0_0_daef7b38b9d1d820e1a14445c33ca6fd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
таълим, отм, олий таълим муассасалари, ўзбекистон, имтиҳон, имтиёз, абитуриент, жамият
таълим, отм, олий таълим муассасалари, ўзбекистон, имтиҳон, имтиёз, абитуриент, жамият
ТДЮУнинг айрим йўналишларига кириш учун IQ тест жорий этилади
15:56 01.07.2026 (янгиланди: 16:05 01.07.2026) ТДЮУнинг “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” йўналишларига киришда IQ тест жорий этилади.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Тошкент давлат юридик университетининг айрим бакалавриат йўналишларига ўқишга киришда IQ тест синовлари ўтказилади. Бу бўйича олий таълим ташкилотлари бакалавриатига қабул тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Янги тартиб “Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик” ҳамда “Рақамли ҳуқуқ” таълим йўналишларига қабул жараёнида қўлланади. Фақат IQ тестдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ТДЮУнинг ушбу йўналишларини танлаши мумкин бўлади.
Рўйхатдан ўтиш вақтида ҳуқуқ соҳаси бўйича тест топшириладиган фанлар мажмуаси билан бирга IQ тестдан ўтишни танлаган абитуриентлар учун синовлар ТДЮУ томонидан ҳамкор хорижий ташкилот билан шартнома асосида ўтказилади.
IQ тестлари ҳар йили 10 июлга қадар ташкил этилади. Синовларни ўтказиш ва натижаларни баҳолаш хорижий ташкилот талаблари асосида амалга оширилади.
Шунингдек, олий маълумотга эга шахслар ТДЮУнинг махсус 3 йиллик таълим дастури доирасида “юриспруденция” йўналишига иккинчи ва ундан кейинги олий таълим учун қабул қилинади. Улар 10 июлдан 10 августга қадар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтади.
Бундай абитуриентлар фақат мутахассислик фанлари ва чет тили бўйича тест топширади. Умумий қабул имтиҳонларида қўлланиладиган имтиёзлар (хорижий тил сертификатлари бундан мустасно) махсус 3 йиллик дастурга татбиқ этилмайди.
Бундан ташқари, ТДЮУ магистратурасида ўқиш муддати “Юриспруденция” бакалавриат йўналишини тамомлаганлар учун 1 йил, турдош йўналиш битирувчилари учун 2 йил этиб белгиланади.