Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги абадий дўстлик шартномаси биринчи ўқишда қабул қилинди

© Законодательная палата Олий Мажлиса Запрещается приватизация "ботанических садов" и их земель
Запрещается приватизация ботанических садов и их земель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.07.2026
Oбуна бўлиш
Ҳужжатда Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида суверенитетни ҳурмат қилиш, ўзаро ҳужум қилмаслик ва ҳамкорликни ривожлантириш белгиланган.
ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Марказий Осиё давлатлари ва Хитой ўртасида абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Ҳужжат Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликнинг умумий ҳуқуқий асосини белгилайди.
Шартнома 2025 йил 17 июнь куни Остона шаҳрида давлат раҳбарлари томонидан имзоланган. У “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги давлатлар ўртасида имзоланган биринчи халқаро шартнома ҳисобланади.
15 моддадан иборат ҳужжатда томонлар мустақиллик, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилиш, ўзаро ҳужум қилмаслик, ички ишларга аралашмаслик ҳамда узоқ муддатли барқарор алоқаларни ривожлантириш тамойилларига содиқлигини тасдиқлайди.
Шартномага кўра, давлатлар сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш, олий ва юқори даражадаги ташрифлар механизмидан фойдаланиш, минтақавий ва глобал масалалар бўйича позицияларни мунтазам мувофиқлаштириб боришга келишган.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, технология ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Узбекистан, Кыргызстан и Таджикистан официально ратифицировали соглашение о границах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2025
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон чегара келишувини расман тасдиқлади
Янгиликлар лентаси
0