Президент ХВЖ ва Жаҳон банки вакиллари билан иқтисодий ислоҳотларни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент принял делегации МВФ и Всемирного банка
Президент принял делегации МВФ и Всемирного банка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Oбуна бўлиш
Президент Шавкат Мирзиёев ХВЖ ва Жаҳон банки делегациялари билан глобал молия бозорлари, ислоҳотлар ва узоқ муддатли ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директорининг ўринбосари Бо Ли ҳамда Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Антонелла Бассани бошчилигидаги делегацияларни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Делегациялар ХВЖ “Швейцария гуруҳи”нинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.
Бо Ли билан макроиқтисодий сиёсат стратегияси, рақамли тўловлар тизими, капитал ҳаракатини либераллаштириш, миллий статистика методологияси ва давлат даромадларини бошқаришни такомиллаштириш бўйича кўмакни кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, эркин валюта айирбошлаш курсини қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон иқтисодий идоралари учун кадрлар тайёрлаш дастурларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Жаҳон банки делегацияси билан учрашувда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий соҳаларини қамраб олувчи янги узоқ муддатли Мамлакат дастурини ишлаб чиқиш режалари қўллаб-қувватланди.
Кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, давлат корхоналарини хусусийлаштириш бўйича қўшма дастурларни илгари суриш ҳамда иқтисодиёт тармоқларига сунъий интеллект технологияларини жорий этишда Жаҳон банки гуруҳининг молиявий воситаларидан фойдаланишни кенгайтиришга эътибор қаратилди.
Сув хўжалигини молиялаштириш, инсон капиталини ривожлантириш ва Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилашга кўмаклашиш масалалари ҳам устувор вазифалар сифатида қайд этилди.
Здания Международного валютного фонда в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2026
ХВЖ Ўзбекистонни хатардан огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0