Монако учун мисли кўрилмаган портлаш: француз сиёсатчиси Зеленскийни айблади

© REUTERS / Alexandre DimouВ Монако произошел мощный взрыв, пострадали три человека.
В Монако произошел мощный взрыв, пострадали три человека. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.06.2026
Oбуна бўлиш
Монакода украиналик тадбиркор Вадим Ермолаев ва унинг оиласи жабрланган портлаш суиқасд сифатида тергов қилинмоқда. Француз сиёсатчиси Флориан Филиппо ҳодисада Зеленскийни айблади.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Монако князлигида душанба куни кечқурун кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда уч киши жабрланди, деб хабар берди РИА Новости.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 21:00 атрофида турар жой биноси кириш қисмида юз берган. Дастлабки маълумотларга кўра, видеокузатув камераларида номаълум шахс бинога одамлар кираётган пайтда рюкзак қолдириб кетгани акс этган. Шундан сўнг у Франция томон қочган.
Монако давлат вазири Кристоф Мирман дастлаб ҳодисани эҳтимолий теракт деб баҳолади. Унинг сўзларига кўра, агар бу версия тасдиқланса, портлаш князлик тарихидаги биринчи теракт бўлиши мумкин.
ОАВ маълумотларига кўра, жабрланганлар украиналик тадбиркор Вадим Ермолаев, унинг рафиқаси ва фарзанди бўлиши мумкин. Улар Ниццадаги шифохоналарга етказилган.
Сўнгги маълумотларга кўра, аёлнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Ермолаевнинг ҳолати барқарорлашган, боланинг ҳаётига эса хавф йўқлиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Ермолаев 2023 йил декабридан буён Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши санкциялари остида. Ушбу қарор Украина президенти Владимир Зеленский томонидан имзоланган. ОАВ бу санкцияларни тадбиркорнинг Қримдаги бизнес фаолияти билан боғлаган.
Франциянинг “Патриотлар” партияси етакчиси Флориан Филиппо Монакодаги портлаш ортида Украина томони туриши мумкинлигини иддао қилди.
Филиппо X ижтимоий тармоғида ҳодиса Украина махсус хизматлари ёки проукраин экстремистик гуруҳлар томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлигини ёзди. У Ермолаев 2023 йилдан буён Киев санкциялари остида эканини ҳам эслатди.
Саммит ЕС в Брюсселе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.05.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Европа Украина можароси якунланишидан нега хавотирда?
Янгиликлар лентаси
0