https://sputniknews.uz/20260511/europe-ukraine-mojaro-yakun-xavotir-57489314.html
Европа Украина можароси якунланишидан нега хавотирда?
Европа Украина можароси якунланишидан нега хавотирда?
Sputnik Ўзбекистон
Frontex расмийси Ларс Гердес Украинадаги урушдан кейин Европага қурол, ўқ-дори ва портловчи моддалар контрабандаси хавфи ортиши мумкинлигини айтди. Полша полицияси ҳам бундай сценарийга тайёргарлик кўраётганини билдирган.
2026-05-11T10:12+0500
2026-05-11T10:12+0500
2026-05-11T10:12+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунё янгиликлари
европа иттифоқи
контрабанда
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25607114_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_fe1f9bd8f1b50a9a4557b0b648d7074a.jpg
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Европа Иттифоқининг Frontex чегара агентлиги Украинадаги уруш тугагач, Европага қурол-яроғ контрабандаси кучайиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда РИА Новости Welt телеканалига таяниб хабар берди.Агентлик ижрочи директори ўринбосарларидан бири Ларс Гердеснинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш ёки тинчлик келишувидан кейин хавф айниқса юқори бўлиши мумкин. Унинг фикрича, Украинада катта миқдорда қурол, ўқ-дори ва портловчи моддалар қолиши, шунингдек, пулга муҳтож одамлар сони ортиши ноқонуний қурол савдоси хавфини кучайтиради.Frontex расмийси эҳтимолий инқирозни Югославия парчаланганидан кейин Европада кузатилган вазият билан таққослаган. Ўша даврда ноқонуний қуроллар Европанинг турли мамлакатларига тарқалгани ҳақида кўп бор айтилган.Бу хавотирлар илк марта билдирилаётгани йўқ. Frontex 2022 йилдаёқ Украинадаги можаро Европада ва ундан ташқарида қурол тарқалишига узоқ муддатли таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган ва ноқонуний қурол айланмасига қарши курашни устувор вазифалардан бири деб атаган.2023 йилда эса агентлик Варшавада Украинадан қурол контрабандаси хавфига бағишланган махсус учрашув ўтказган. Унда ЕИ ва Шенген ҳудудидаги 30 мамлакатдан чегара ва божхона идоралари вакиллари иштирок этган.Польша расмийларига кўра, мамлакат бу хавфларга қарши полиция тузилмаларини қайта ташкил этиш ва уюшган жиноятчиликка қарши махсус бўлинмаларни кучайтириш орқали тайёргарлик кўрмоқда.
https://sputniknews.uz/20260121/zelenskiy-raketa-sarf-garb-qurol-qiyinchilik-55114176.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/18/25607114_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_09a0385ac5f6f177e37e264842562b0d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунё янгиликлари, европа иттифоқи, контрабанда, қурол-яроғ
дунё янгиликлари, европа иттифоқи, контрабанда, қурол-яроғ
Европа Украина можароси якунланишидан нега хавотирда?
Frontex Украина можароси тугагач, қурол контрабандаси кучайишидан огоҳлантирди. Польша полицияси эса руҳий муаммолари бор собиқ ҳарбийлар билан боғлиқ хавфларни ҳам тилга олган.
ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. Европа Иттифоқининг Frontex чегара агентлиги Украинадаги уруш тугагач, Европага қурол-яроғ контрабандаси кучайиши мумкинлигидан хавотирда. Бу ҳақда РИА Новости Welt телеканалига таяниб
хабар берди.
Агентлик ижрочи директори ўринбосарларидан бири Ларс Гердеснинг айтишича, ўт очишни тўхтатиш ёки тинчлик келишувидан кейин хавф айниқса юқори бўлиши мумкин. Унинг фикрича, Украинада катта миқдорда қурол, ўқ-дори ва портловчи моддалар қолиши, шунингдек, пулга муҳтож одамлар сони ортиши ноқонуний қурол савдоси хавфини кучайтиради.
Гердес замонавий қуроллар ҳам контрабандачилар қўлига тушиб қолиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бундай қуроллар террорчилар ва жиноий гуруҳлар қўлига ўтса, Европа хавфсизлиги учун жиддий муаммо юзага келади.
Frontex расмийси эҳтимолий инқирозни Югославия парчаланганидан кейин Европада кузатилган вазият билан таққослаган. Ўша даврда ноқонуний қуроллар Европанинг турли мамлакатларига тарқалгани ҳақида кўп бор айтилган.
Бу хавотирлар илк марта билдирилаётгани йўқ. Frontex 2022 йилдаёқ Украинадаги можаро Европада ва ундан ташқарида қурол тарқалишига узоқ муддатли таъсир кўрсатиши мумкинлигини билдирган ва ноқонуний қурол айланмасига қарши курашни устувор вазифалардан бири деб атаган.
2023 йилда эса агентлик Варшавада Украинадан қурол контрабандаси хавфига бағишланган махсус учрашув ўтказган. Унда ЕИ ва Шенген ҳудудидаги 30 мамлакатдан чегара ва божхона идоралари вакиллари иштирок этган.
Аввалроқ Польша полицияси раҳбари Марек Боронь ҳам Украинадаги уруш тугаганидан кейин уюшган жиноятчилик ўсиши мумкинлигини айтган эди. У демобилизациядан кейин фронтда ишлатилган қуроллар жиноий гуруҳлар қўлига тушишидан хавотир билдирган.
Польша расмийларига кўра, мамлакат бу хавфларга қарши полиция тузилмаларини қайта ташкил этиш ва уюшган жиноятчиликка қарши махсус бўлинмаларни кучайтириш орқали тайёргарлик кўрмоқда.