https://sputniknews.uz/20260630/jch-uzbekistan-turizm-salohiyat-oshirish-58715278.html
Миллиарддан ортиқ "просмотр": ЖЧ-2026 Ўзбекистон туризм салоҳиятига қизиқишни оширди
Миллиарддан ортиқ "просмотр": ЖЧ-2026 Ўзбекистон туризм салоҳиятига қизиқишни оширди
Sputnik Ўзбекистон
FIFA World Cup 2026 доирасида Ўзбекистоннинг халқаро туризм тарғиботи 1,07 млрддан ортиқ кўришни қамраб олди. Терма жамоа ўйинлари кунларида мамлакат ҳақидаги қидирувлар ва ОАВдаги материаллар сони ошган.
2026-06-30T17:41+0500
2026-06-30T17:41+0500
2026-06-30T17:41+0500
футбол бўйича жч-2026
спорт
туризм
футбол
туризм қўмитаси
ақш
интернет
оав
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1e/58714369_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_733668920a1ac43814f11b30e69058fc.jpg
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Туризм қўмитаси томонидан FIFA World Cup 2026 доирасида амалга оширилган халқаро тарғибот кампанияси 1,07 миллиарддан ортиқ кўришни қамраб олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати халқаро ахборот макони, ижтимоий тармоқлар ва қидирув фаоллиги таҳлили асосида хабар берди.Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар кунларида мамлакат ҳақидаги материаллар сони ва Visit Uzbekistan, Travel Uzbekistan ҳамда Uzbekistan Tour каби қидирув сўровлари сезиларли даражада ошган.Google Trends ва мониторинг тизими маълумотларига кўра:— “Uzbekistan Colombia World Cup 2026” сўрови бўйича қидирувлар 450 фоизга ошган;— “Uzbekistan” сўровига умумий қизиқиш 40 фоизга кўпайган;— “Tourism to Uzbekistan” мавзусига оид қидирувлар яна 10 фоизга ўсган.Кампания доирасида Uzbekistan туризм бренди халқаро ахборот майдонида кенг тарғиб қилинди. Мамлакат ҳақидаги материаллар 3 мингдан ортиқ хорижий ОАВ ва янгиликлар агрегаторларида эълон қилинган.Аудиториянинг умумий жалб этилиши 52 миллиондан ортиқ ўзаро таъсирни ташкил этди. Материаллар спорт нашрлари билан бирга BBC, ESPN, MSN, The Guardian, Fox News, Daily Mail, NDTV, VnExpress ва бошқа халқаро ОАВларда ҳам чоп этилди.Жаҳон чемпионати ўтказилган шаҳарларда миллий туризм стендлари, расмий фан-зоналар ва маданий дастурлар ташкил этилди. Кампаниянинг муҳим лойиҳаларидан бири Атланта халқаро аэропортида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тақдим этиш бўлди. Миллий павильон мамлакатнинг сайёҳлик имкониятларини намойиш этувчи асосий майдонлардан бирига айланди.
https://sputniknews.uz/20260628/uzbekistan-kongo-maglub-jch-58643891.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/06/1e/58714369_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_d13f62ccd6730a8ee4403d1c84aca56f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
футбол бўйича жч-2026, спорт, туризм, футбол, туризм қўмитаси, ақш, интернет, оав
футбол бўйича жч-2026, спорт, туризм, футбол, туризм қўмитаси, ақш, интернет, оав
Миллиарддан ортиқ "просмотр": ЖЧ-2026 Ўзбекистон туризм салоҳиятига қизиқишни оширди
Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026даги иштироки мамлакатга қизиқишни оширди: туризм кампанияси 1,07 млрддан ортиқ кўришни қамраб олди.
ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Туризм қўмитаси томонидан FIFA World Cup 2026 доирасида амалга оширилган халқаро тарғибот кампанияси 1,07 миллиарддан ортиқ кўришни қамраб олди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати халқаро ахборот макони, ижтимоий тармоқлар ва қидирув фаоллиги таҳлили асосида
хабар берди.
Таҳлил натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинлар кунларида мамлакат ҳақидаги материаллар сони ва Visit Uzbekistan, Travel Uzbekistan ҳамда Uzbekistan Tour каби қидирув сўровлари сезиларли даражада ошган.
Энг юқори ўсиш Колумбия ва Португалия терма жамоаларига қарши ўйинлар вақтида кузатилган.
Google Trends ва мониторинг тизими маълумотларига кўра:
— “Uzbekistan Colombia World Cup 2026” сўрови бўйича қидирувлар 450 фоизга ошган;
— “Uzbekistan” сўровига умумий қизиқиш 40 фоизга кўпайган;
— “Tourism to Uzbekistan” мавзусига оид қидирувлар яна 10 фоизга ўсган.
Кампания доирасида Uzbekistan туризм бренди халқаро ахборот майдонида кенг тарғиб қилинди. Мамлакат ҳақидаги материаллар 3 мингдан ортиқ хорижий ОАВ ва янгиликлар агрегаторларида эълон қилинган.
Аудиториянинг умумий жалб этилиши 52 миллиондан ортиқ ўзаро таъсирни ташкил этди. Материаллар спорт нашрлари билан бирга BBC, ESPN, MSN, The Guardian, Fox News, Daily Mail, NDTV, VnExpress ва бошқа халқаро ОАВларда ҳам чоп этилди.
Жаҳон чемпионати ўтказилган шаҳарларда миллий туризм стендлари, расмий фан-зоналар ва маданий дастурлар ташкил этилди.
Улар орқали Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти халқаро аудиторияга намойиш қилиниб, салоҳиятли сайёҳлар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатилди.
Кампаниянинг муҳим лойиҳаларидан бири Атланта халқаро аэропортида Ўзбекистон туризм салоҳиятини тақдим этиш бўлди. Миллий павильон мамлакатнинг сайёҳлик имкониятларини намойиш этувчи асосий майдонлардан бирига айланди.